Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

"Қўқон-1912" сафарда "Металлур"га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Мазкур учрашув "Қўқон-1912"учун жуда муҳим аҳамият касб этарди. Олдинги турлардаги мағлубиятдан кейин ушбу учрашувда ижобий натижа қайд этилиши лозим эди. Буни англаган мураббий ва футболчилари ўйинга жиддий тарзда тайёргарлик кўришганди. Аммо…

Мурод Исмоилов бугунги баҳсда асосий таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан, дарвозани Ғайрат Ҳасанов қўриқлади. Ҳимояда ўтган учрашувда захирада қолган Сардор Қаҳҳоров ва Ойбек Нурбоев ҳаракат қилган бўлса, Отабек Ҳайдаров ҳам асосий таркибдан жой эгаллади. Ўз навбатида Илья Ильин, Носир Отақўзиев, Наврўз Алимов каби етакчи ўйинчилар захирада қолиб кетишди.

Ўйинни вакилларимиз фаол бошлашди. Биринчи хавфли вазият футболчиларимиз томонидан ташкил этилди. Отабек Хайдаров ўнг қанотдан ёриб кириб зарба берди. Унинг зарбаси ён томондан дарвоза тўрига тегди.

Орадан бир дақиқа ўтиб, мезбонлар жавоб қайтаришди. Ғайрат Ҳасанов ўз ўрнида.

8-дақиқада Отабек Зокировга нисбатан қоида бузилди. Жарима тўпи Абдуллох Олимов томонидан ижро этилди. Унинг кучли зарбасини дарвозабон аранг кайтариб қолди. Меҳмонлар ҳисобни очишга яқинлашишди.

19-дақиқа ўтиб бораётган пайтда Абдуллох Олимов ошириб берган тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилиб олган Миржалол Қурбонов аниқ зарбаси билан ҳисобни очди – 0:1.

28-дақиқада ҳисоб тенглашди. Қанотдан Аюбхон Нўъмонов томонидан ошириб берилган тўпни Жавоҳир Эсонқулов боши билан аниқ дарвозага йўллади – 1:1.

31-дақиқада меҳмонлар рақибга нисбатан қоида бузишди. 23 метрлардан тепилган жарима тўпни анча хавфли кўриниш олди. Тўп дарвоза устунига тегди.

44-дақиқа Отабек Ҳайдаров ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Акс ҳолда бирга-бир вазиятга чиқарди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи таймни ҳам қўқонликлар анча фаол бошлашганди. Бўлим бошида Отабек Ҳайдаров жарима майдонига ёриб кирди, сўнгги паллада дарвозабон чаққонлик қилиб тўпни эгаллаб олди.

Шундан кейин майдон эгалари ташаббусни ўз томонларига оғдаришга эришишди. 65-дақиқада бекободликларнинг ҳужумлари самара берди. Жарима зарбасидан сўнг, Зоҳид Абдуллаев боши билан дарвозани ишғол қилди – 2:1.

Орадан 2 дақиқа ўтгач, Абдуллаев дублга эришди – 3:1.

83-дақиқа яна бир хавфли вазият. “Металлург” дарвозабони ўз вақтида тўпга чиқиши Носир Отақўзиевни гол уриш имкониятидан маҳрум этди.

Қолган дақиқаларда қўқонликларда ҳисобни ўзгартириш учун бир қанча вазиятларга эга бўлишларига қарамай, рақиб дарвозасини ишғол этиш ҳеч кимга насиб этмади. Натижада “Қўқон-1912” жамоаси кетма-кет тўртинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.

Олий лига

7-тур

«Металлург» (Бекобод) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:1 (1:1)

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Нажафалиев (Тошкент).

Голлар: Жавоҳир Эсонқулов 28, Зоҳид Абдуллаев 65, 67. – Миржалол Қурбонов 19.

Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 8. Аюбхон Нўъмонов (9.Фарҳод Намозов, 62), 13. Жавоҳир Эсонқулов (14.Даврон Каримқулов-82), 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 22. Муроджон Тошматов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов (10.Жасур Ҳакимов – 73), 77. Саиджон Абдужабборов.

Захира: 25.Тимур Тўйчиев, 20.Улуғбек Худойбердиев, 21.Вусол Магерамов, 27.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Қўқон-1912”: 21. Ғайратжон Ҳасанов, 4. Миржалол Қурбонов (5. Жалил Кимсанов -71), 6. Баҳодир Акрамов, 7. Отабек Зокиров, 10. Отабек Ҳайдаров (9. Носирбек Отақўзиев – 70), 19. Сардор Қаҳҳоров, 20. Достонбек Турсунов, 23. Фурқатжон Ҳасанбоев, 28. Абдуллоҳ Олимов (11. Наврўз Алимов-61), 29. Иқбол Маликжонов, 31. Ойбек Нурбоев.

Захира: 1. Руслан Матниязов, 17. Азиз Тўхтабоев, 24. Илья Ильин, 33. Абдул Азиз Юсупов.

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

 

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 19:07, 30.04.2016.
Ўқилди: 2630 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.