Испания чемпионатининг 36-тури доирасида "Барселона" сафарда "Бетис" меҳмони бўлди. Мураккаб кечган ўйинда каталонияликлар 3 очкони қўлга киритишди.
Биринчи бўлимда андалусияликлар яхши ҳимояланишди. "Барса"нинг ўзи ҳам рақиб дарвозаси томон жиддий босим уюштира олмади. Дастлабки 45 дақиқа кўплаб сариқ карточкалар ва четлатиш билан ёдда қолди. Хайко Вестерманн дастлаб Мессини қўли билан торгани учун, орадан 8 дақиқа ўтиб ўзидан ўтиб, хавфли вазиятга чиқаётган Ракитични йиқитгани учун майдондан четлатилди.
Иккинчи бўлим бошида Энрике шогирдларининг босими 5 дақиқа ичида самара берди. Ўйингача интервью берган "Бетис" дарвозабони Антонио Адан, ўзи "Реал" тарбияланувчиси бўлгани боис "Қироллик клуби"нинг чемпионлиги йўлида "Барселона"ни очкодан маҳрум қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқчи эканини айтганди. Аммо тескариси бўлиб чиқди. Мессининг узатмасидан кейин марказий ҳимоячи ва дарвозабон қўпол хатога йўл қўйишди. Иван Ракитич бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди, аммо хавфдан қутулиш учун каталонияликларга яна битта гол керак эди. Ўйиннинг 74-дақиқасида Месси ажойиб пас орқали Суаресни посбон билан ёлғиз қолди. Уругвайлик футболчининг зарбасини Антони Адан қайтарди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Месси яна бир марта Суаресни дарвозабон билан "дуэл"га чиқарди. Бу сафар ЛУис вазиятни голга айлантира олди.
Ушбу ғалабадан кейин "Барса" яна пешқадамлик ўрнига қайтди. Чемпионат тугашига 2та тур қолди.
Ла лига, 36-тур
Бетис – Барселона 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 50 Ракитич, 0:2 – 81 Суарес.
Бетис – Адан, Пеццелья, Монтойя, Бруно Гонсалес, Вестерманн, Петрос, Ндиайе, Санчес (Мусонда, 55), Сехудо, Себальос (Портильо, 69), Рубен Кастро (ван Вольфсвинкел, 79).
Барселона – Браво (тер Стеген, 88), Пике, Альба, Дани Алвес (Серджи Роберто, 74), Бускетс, Ракитич (Туран, 86), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Бруно Гонсалес (21), Месси (23), Пике (23), Вестерманн (28), Петрос (34), Дани Алвес (45), Себальос (67).
Четлатиш: Вестерманн (35).