Кириш Регистрация

Забиҳилло Ўринбоев: Кейинги ўйинларда ҳам голларим билан жамоамга наф келтирмоқчиман

Баҳо:
+ | -

Биласиз, кеча Олий Лигада 7-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг икки етакчи жамоалари – “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўзаро баҳс юритишди.

Мазкур беллашувда “қалдирғочлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Беллашувда “Бунёдкор”нинг иккинчи голига муаллифлик қилган ёш футболчи Забиҳилло Ўринбоевнинг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- “Пахтакор”дек кучли рақиб устидан ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандман. Ушбу ғалаба билан “Бунёдкор”нинг барча ишқибозларини табриклайман. Аммо шу ўринда таъкидлашим жоизки, ўйин осон ўтмади. Айниқса, биринчи бўлимда рақиб ҳам жуда кучли ўйин намойиш этди. Лекин якунда биз ғалаба қозона олдик. Мен ҳам гол киритганимдан шодман, албатта. Мавсум бошидан буён илк бор рақиб дарвозасини ишғол этдим. Насиб этса, кейинги ўйинларда ҳам голларим билан жамоамга наф келтиришга уринаман, - дейди Забиҳилло Ўринбоев SPORTS.uz мухбирига.

Bunyodkor - Paxtakor.jpg

Таъкидлаб ўтамиз, Забиҳилло Ўринбоев ушбу учрашувда жорий мавсумдаги дастлабки голини киритишга муваффақ бўлди. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:29, 30.04.2016.
Ўқилди: 2390 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6587]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5389]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3612]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2715]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2349]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2317]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2304]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2219]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2153]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2067]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.