Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

ФИФА, Италия бош вазири ва бир қатор Европа клублари «Лестер»ни чемпионлик билан табриклади

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) расмий сайти, Италия бош вазири Маттео Ренци ҳамда бир қатор Европа футбол клублари ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали «Лестер»ни 2015/16 йилги мавсумда Англия чемпиони бўлганлиги билан табриклади, деб хабар беради «ТАСС».

Англия чемпионати 36-тур сўнгги ўйинида «Челси» ўз майдонида «Тоттенҳэм» билан жанговар дуранг (2:2) қайд этиб, «Лестер»нинг турнир якунланишига икки тур қолганида чемпион бўлишига замин яратди. «Лестер» Англия чемпионлигини қўлга киритган 24-жамоага айланди.

ФИФА расмий сайти Англия Премьер-лигаси бошланишидан аввал букмекерларнинг котировкасини ёдга солди. «Мавсум бошида англиялик букмекерлар ‘Лестер’нинг чемпионлигини 5 000 га 1 коэффициентга баҳолаган. Худди шундай эҳтимол билан биз Элвис Преслини тирик ҳолда топишимиз ёки Лох-несс маҳлуқи бор эканини исботлашимиз мумкин эди», – дейилади хабарда.

Италия бош вазири Маттео Ренци «Лестер»нинг чемпионлиги Англия футболи тарихидаги энг ёрқин саҳифаларидан бири эканини таъкидлади. Шунингдек, Ренци «Лестер»нинг муваффақиятини яратган жамоа бош мураббийи ва ҳамюрти Клаудио Раньерига ўз табрикларини йўллади.

«Лестер» тарихидаги биринчи чемпионлик билан «Тоттенҳэм», «Челси», «Манчестер Сити», «Боруссия» Дортмунд ва бошқа клублар табриклашга улгурди.

«Лестер» устози Клаудио Раньери учун ҳам мазкур чемпионлик фаолиятидаги биринчиси бўлди. Бундан аввал 64 ёшли мутахассис Испаниянинг «Валенсия» ва «Атлетико», Италиянинг «Парма», «Ювентус», «Рома», «Интер», «Фиорентина», «Наполи» ва «Кальяри», Франциянинг «Монако» ҳамда Англиянинг «Челси» клубларида фаолият олиб борган, аммо бирортасида ҳам мамлакат чемпиони бўла олмаган.

Қайд этиш жоиз, ўтган мавсумда «Лестер» Найжел Пирсон қўли остида Англия чемпионатини 14-ўринда якунлаган эди. Клубнинг аввалги энг юқори натижаси 1928/29 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, жамоа Англиянинг биринчи лигасида иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:05, 03.05.2016.
Ўқилди: 3401 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик