Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

“Локомотив”ни бугун дуранг қониқтиради, мағлубиятчи?

Баҳо:
+ | -

Бугун ОЧЛ-2016 сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор, албатта. Унда “Локомотив” ва “Бунёдкор” ҳаракат қилишидан ҳабардорсиз. Кишини ҳафа қиладиган тарфи шундаки, кеча “Пахтакор” ва “Насаф” ОЧЛ-2016даги юришларинга якун ясади. Бугун “қалдирғочлар” ҳам сўнгги басҳда майдонга чиқишади. Энди бизни фақат ва фақат “темирйўлчилар” овута олишади. Чунки уларда кейинги босқичга чиқиш имконияти юқори. Андрей Микляев жамоаси бир оёғи билан 1/16 финал раундида турибди.

cf465ed122dd1f1031cf53d6e1e0d2f7.JPG 

Кеча “Локомотив” – “Ал Наср” учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар устози бу беллашувдан сўнг икки жамоа катта эҳтимол билан биринчи ва иккинчи ўринларни банд этишади, деб айтиб ўтди. Агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса, барча рози. Лекин “Локо”ни дуранг қониқтиради, дуранг учун ўйнаса ҳам бўлади, деб ҳаракат қилиш хато бўлиши мумкин. Чунки “Локомотив”нинг кейинги босқичга чиқиш эҳтимоли юқори. Шу билан биргаликда гуруҳда қолиб кетиш вариянти ҳам йўқ эмас.

Агар “Локомотив” бугун ҳар қандай ҳисобда мағлубиятга учраса, “Ал Иттиҳод” ғалабага эришса, тошкентликлар гуруҳ босқичида қолиб кетишлари мумкин. Чунки “Локомотив” ва “Ал Иттиҳод”нинг ўзаро ўйинларида бир хил 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ҳозирча тўплар фарқи ҳам +3ни ташкил қилади. Бу эса яхшигина қалтис вазиятни юзага келтиради.

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Т/Ф

О

1

Локомотив

5

2

3

0

6-3

9

2

Ал Наср

5

2

2

1

5-4

8

3

Ал Иттиҳод

5

1

3

1

7-4

6

4

Сепаҳон

5

1

0

4

2-9

3

 

Буни албатта, ҳеч ким истамайди. Чунки “Локомотив” ўз майдонида ҳаракат қилади ва ғалаба қозонади. Қолаверса, кейинги мавсумда Ўзбек клубларига ажратиладиган квоталар сони нисбатан кўпроқ берилиши учун курашиши керак бўлган ягона жамоа бўлиб ўтурибди. Бу йўлда “темирйўлчилар”га омад тилаб қоламиз ва бугун фақат ғалаба қозонишади деб умид қиламиз.

11f34217b00752968e1ab349e3eb018b.JPG 

Маълумот ўрнида, “Локомотив”нинг “Ал Наср” билан Дубайдаги биринчи ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган. “Ал Иттиҳод” эса ўз майдонида “Сепаҳон”ни йирик 4:0 ҳисобида таслим этган. Бугун ушбу рақибларнинг жавоб баҳслари бир хил 20:00да старт олади.  

 

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:58, 04.05.2016.
Ўқилди: 4356 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6965]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2786]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2619]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2578]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2279]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2224]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2153]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2112]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2094]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик