Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Кино+Футбол. Венгер «энага», Коллина «Фантомас»...

Баҳо:
+ | -

Футбол ва санъат доимо бир-бирига боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боис футболчилар ва севимли картиналарни яна бир бор ўзаро уйғунлаштиришга ҳаракат қилиб, озгина «ижод» қилдик. 

 

*** Голивудда «Энагалар» филмининг премероси бўлиб ўтди. Филмда бош ролни ижро этган Арсен Венгер киноихлосмандларнинг олқишларига сазовор бўлди. 

*** «Алибобо ва қирқ қароқчи» филми суратга олинди. Ушбу филмда Алибобо Рахматуллаев қирқ қароқчи, шу жумладан «шерлар» исканжасидан қандай қутилгани ҳақида ҳикоя қилади. 

*** Инглизлар «Менинг қаттиққўл энагам» номли филмни суратга олишди. Унда бош ролни ижро этган Уэйн Руни қаттиққўл энагаси Луи ван Гаал билан муносабатлари тасвирланган. 

*** Италиялтклар яна бир омадли картиналаридан бири бу – «Ёндиради, куйдиради» филмидир. Филмда Марио Балотелли Манчестерлик мухлисларни шунақанги ёндириб, куйдирадики асти қўяверасиз. Филм савиясига гап бўлиши мумкин эмас. 

*** Испанияда «Сен ёлғиз эмассан» филми яратилди. Картина бош қаҳрамони Хамес Родригес. Филмда Хамеснинг жамоадошлари, унинг Мадридда ёлғиз эмаслигига ишонтиришга муваффақ бўлишади. 

*** Ўзбектелефилм студиясида «Тошкент – нон шаҳри» филмининг янгича талқини суратга олинди. Бош қаҳрамон ролини ижро этган Ривалдо, филмда нон излаб Тошкентга келади. Мазкур филмда, машҳур актёр Ривалдо катта гонарар эвазига суратга тушади. 

*** Мултфилм ихлосмандлари – «Андерсеннинг эртаклари»нинг давомини томоша қилишлари мумкин. Филмда бразилияликАндерсон «Қизил иблислар» ҳақидаги бир-биридан қизиқарли эртакларини ҳикоя қилади. 

*** Француз режиссёрлари «Насриддиннинг саргузаштлари» деб номланувчи филм суратга олишди. Филм ижодкорлари орасида ўзбек режиссёрлари ҳам бор. Филмда бош ролни ижро этган Самир Насри бир қатор саргузаштларни бошидан ўтказади. Филм Англия, Франция ва ЖАР давлатларида суратга олинади. 

*** Боливудда «Менинг исмим масхарабоз» филмининг давоми суратга олинди. Картинада бош қаҳрамон сиймосини тер Штеген яратди. Унинг каталониядаги масхарабозлик санъатига бутун дунё тан берди. Айтганча филмда Темур Жўраев ва Фабен Бартез каби актёрлар ҳам кўриниш беришган. 

*** Режиссёрлар «Фантомас» филмини ҳам қайтадан суратга олишмоқчи. Уларнинг таъкидлашларича бош рол учун асосий номзод Пер Луиджи Коллина экан. 

*** Голландиялик машҳур актёр Робин ван Перси «Робин Гуд» филмида бош қаҳрамон образини яратди. Робинга мазкур филм анча машҳурлик олиб келди. 

*** Инглиз ва бразилиялик киноижодкорлар ҳамкорликда «Эгизаклар» номли филмни суратга олиш ишларини бошлаб юборишди. Кинокартинада бош ролларни машҳур эгизак актёрлар Фабио ва Рафаеллар ижро этишмоқда. 

*** Голливуддан янги йилга янги совға – «Санта Клаус» филми бўлди. Санта Клаусобразини парагвайлик актёр Санта Круз моҳирлик билан ижро эттди ва бир қатор мукофотлар билан тақдирланди. 

*** Мексикалик ижодкорлардан янги филм премероси – «Ҳалоскор». Бош рол сиймосини эса кутилганидек Чичарито гавдалантирди. 

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:29, 04.05.2016.
Ўқилди: 4868 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.