Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако - Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта - Челси
10/12 01:00 Барселона - Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер - Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ - Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм - Славия
10/12 01:00 Юнион - Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

ОЧЛ «Локомотив» - «Ан-Наср». Ўйин олдидан айрим маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Бугун "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида 6-тур учрашувини ўтказади. "Темирйўлчилар" Тошкентда БААнинг "Ан-Наср" клубига қарши кураш олиб боришади.

"Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс соат 20:00да старт олади. Кеча ҳар иккала жамоа ўйин бўладиган майдонда расмий машғулот ўтказди. Машғулот ОЧЛ регламентига биноан бир соатдан давом этди. Бугунги баҳсни сариқ карточкалари сони иккитага етгани боис "Локо" ҳимоячиси Сергей Прохоров ўтказиб юборади. "Ан-Наср" таркибида эса бундай йўқотиш йўқ.

- Бугунги баҳс "Локомотив" ва "Ан-Наср" ўртасидаги учинчи тўқнашув бўлади. Жамоалар илк бор 2013 йил ОЧЛ плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келишган ва бунда "Ан-Наср" 3:2 ҳисоби билан ғалаба қозонган. Иккинчи ўйин эса шу йилнинг 20 апрель куни ўтказилди ва бунда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

- "Локомотив" ОЧЛ гуруҳ босқичида иккинчи бор, "Ан-Наср" эса учинчи марта иштирок этяпти.

- Бугунги ўйиндаги ғалаба ёки дуранг натижа ҳам "Локомотив"нинг гуруҳда биринчи ўринни олишини таъминлайди. "Локо" ўтган йил ОЧЛда олтита ўйин ўтказиб, шундан тўрттасида мағлуб бўлганди. Бу йил эса жамоанинг кўрсаткичлари анча яхши. Шу пайтгача ўтказилган бешта учрашувдан бирортасида жамоа мағлуб бўлмади.

- Ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов учта гол билан "Локо"нинг ОЧЛдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Айтиб ўтганимиздек, бугунги баҳсни Сергей Прохоров ўтказиб юборади. Кахи Махарадзе дисквалификация сабаб ўтган ўйинда майдонга туша олмаганди, у бугунги баҳсда иштирок этиши мумкин.

- Бу "Ан-Наср"нинг Тошкентга илк ташрифи. Жамоа бунгача ОЧЛда саккиз марта сафар учрашувларида тўп тепган ва шундан еттитасида мағлуб бўлган. Биргина ғалаба шу йил "Ал-Иттиҳод" майдонида қайд этилган. "Ан-Наср" бразилиялик ҳужумчи Нилмарнинг иккита голи эвазига Саудия Арабистонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 19:12, 04.05.2016.
Ўқилди: 3541 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.