Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Бугун “Бухоро W” – “Севинч” учрашуви бўлади

Баҳо:
+ | -

Жамоамиз бугун 2-тур учрашувини Бухоро шаҳрида “Бухоро W” жамоасига қарши ўтказади, дея хабар беради "Севинч" клуби расмий сайти. Учрашув Бухоро шаҳридаги “Қурувчи” стадионида соат 16:00да бошланади.

Ўтган мавсумдаги ўзаро учрашувлар натижасига эътибор қаратсак, “Севинч” жамоамиз бўлиб ўтган икки учрашувда ҳам бухоролик футболчи қизларни йирик ҳисобларда мағлубиятга учратишган. Мазкур жамоалар XXI Ўзбекистон чемпионатининг 4 ва 15-турларида туқнаш келишган. Жамоамиз “Бухоро W” жамоасига дарвозасига иккала учрашувда жами 17 марта гол уришган. Бухоролик футболчи қизлар эса, ушбу голларга бирон марта жавоб қайтара олишмаган.

Бугунги 2-тур учрашуви “Бухоро W” жамоаси учун мавсумдаги биринчи учрашув бўлади, чунки уларнинг “Машъал W” жамоаси билан бўладиган 1-тур учрашуви бошқа кунга қолдирилган эди.

“Севинч” жамоаси эса мавсумдаги 2-учрашувни ўтказади. Жамоамиз биринчи турда “Шўртан Lady” жамоасини йирик 8:0 ҳисобида доғда қолдирган.

Ўтган йилги мавсумдаги ўзаро учрашувлар қайдномасидан кўчирма:

XXI Ўзбекистон чемпионати 4-тур. 26.05.2015 й.

“Севинч” (Қарши) – “Бухоро W” (Бухоро) 9:0 (7:0)

Голлар: Зебо Жўраева, 5’-1:0, Феруза Турдибоева, 11’-2:0, Зебо Жўраева, 12’-3:0, Маҳлиё Сарикова, 18’-4:0, Камола Рисқиева, 36’-5:0, Зебо Жўраева, 39’-6:0, Зебо Жўраева, 43’-7:0, Зебо Жўраева, 52’-8:0, Нилуфар Қудратова, 86’-9:0.

XXI Ўзбекистон чемпионати, 15-тур.

“Бухоро W” (Бухоро) – “Севинч” (Қарши) 0:8 (0:5)

Голлар: Зумрат Назарова, 1’-0:1, 4’-0:2, 25-0:4, Зебо Жўраева, 13’-0:3, 27’-0:5, Мария Моисеева, 46’-0:6, Маҳлиё Сарикова, 55’-0:7, Нилуфар Қудратова, 72’-0:8,

Бугунги учрашувга Ўзбекистон АФА томонидан қуйидаги ҳакамлар бригадаси тайинланган. Учрашувни тошкентлик ФИФА рефериси Анна Сидорова бошқаради. Унга қанотларда Қарши шаҳридан Жанон Хамидов ва Жиззах шаҳридан Камолиддин Абдураимовлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида бухоролик Соҳиба Аҳмедова тайинланган. Ҳакамлар ишини Тимур Дўстов баҳолаб боради, Бухоро шаҳридан.

Бугун Анна Сидорова жамоамиз иштирокидаги кетма-кет иккинчи учрашувни бошқаради.

XXII Ўзбекистон чемпионати, 2-тур

“Бухоро W” (Бухоро) – “Севинч” (Қарши)

05.05.2016. Бухоро ш., “Қурувчи” стадиони. Соат 16:00да

Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Жанон Хамидов (Қарши), Камолиддин Абдураимов (Жиззах)

Захира ҳаками: Соҳиба Аҳмедова (Бухоро)

Назоратчи: Тимур Дўстов (Бухоро).

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 12:20, 05.05.2016.
Ўқилди: 4392 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.