Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Мираброр Усмонов "Спорт" каналига интервью берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал учрашувидан кейин “Спорт” телеканалига интервью берди.

Куни кеча Ўзбекистон Футбол Федерация президенти, Ўзбекистон олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмонов ,“Ардус” ва “Дўстлик” жамоалари ўртасида кечган ярим финал учрашувини томоша қилиш учун “Ўзбекистон” спорт мажмуасига ташриф буюрди.

Ўйин тугагач, Мираброр Усмонов “Спорт” телеканали журналисти Зоҳид Каримовга экслюзив интервью берди.
Интервью чоғида Усмонов футзалнинг Ўзбекистонда тобора ривожланиб бораётганлиги, футзал бўйича жаҳон чемпионати ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, спортнинг ушбу тури оммалашиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб, жумладан, шундай деди:

“Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бу ютуқнинг ортида энг аввало ҳукуматимизнинг спортни ривожлантиришга кўрсатаётган ғамхўрлиги, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Футзал Уюшмаси томонида амалга оширилган катта ҳажмдаги ишлар, ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши, ОАВ, хуллас, каттадан катта меҳнат ётибди, десам адашмаган бўламан.

Бугун Ўзбекистондаги туман ва шаҳарларга боринг, ёшлар спорт билан шуғулланаётганини кўрасиз. Мини-футбол майдонлари ҳар бир маҳаллага кириб борди ва ҳар куни шу майдонлар футболсевар халқимиз билан гавжум. Фарзандлари соғлом юрт эса, қудратли бўлади”.


Мираброр Усмонов, шунингдек, футзал бўйича Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ҳақидаги саволга жавоб бераркан, ишқибозларнинг жонкуярлигидан ҳайратда қолганлигини айтиб ўтди. “Одамлар нафақат футзалга келишни, футзал кўришни бошлади, балки турли мусобақаларда дунёни ҳавас қилдирадиган даражада мухлислик қилишни бошлади.

Футзалчиларни нафақат таний бошлади, балки уларни ўзларига кумир қилиб олди. Тошкентдаги Осиё чемпионатида бизнинг мухлислар шунақа чиройли муҳитни яратиб беришдики, ОФК эътирофи ўз йўлига, мен улар ичида ўтирган бир ўзбекистонлик сифатида улар билан фахрландим. Терма жамоамиз бундай мухлисликдан кейин жаҳон чемпионатига чиқмаса бўлмасди”, - дейди Мираброр Усмонов.

Мираброр Усмонов, шунингдек, миллий терма жамоа мавзусидаги саволларга ҳам жавоб бераркан, жаҳон чемпионатига чиқиш вақти келганлигини айтиб ўтди.

“Биз терма жамоаларга уларнинг халқаро мусобақаларда муваффақият қозониши учун етарли шарт-шароитларни яратиб бердик. Пойдевор қурдик. Замин ҳозирладик. Энди, жаҳон чемпионатига чиқиш вақти келди ва биз бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз”, - дейди федерация президенти.

Мираброр Усмоновнинг интервьюси ушбу ҳафтада “Спорт” телеканалида намойиш этилади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:33, 05.05.2016.
Ўқилди: 11139 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.