Футбол муҳлислари учун таниқли бўлган крикатура устаси Омар Моманининг ҳаёти ва унинг фаолияти ишқибозлари учун қизиқ бўлиши мумкин. Шу боис биз унинг тасвирига назар ташлаймиз.
Ушбу Иорданиялик крикатурачи беш-олти йилдан буён, футболга оид кулгили расмлар чиза бошлаган. 1990 йилда Италияда ўтган Жахон чемпионатида Диего Марадона, Руд Гуллит, Сальваторе Скилаччи, Лотар Маттэус каби машҳур футболчиларнинг ғайриоддий соч турмакларига урғу бериб, турли крикатуралар яратади.
Омар Моманининг ўзи яхши кўрадиган крикатуралари: “Челси”нинг кўк автобуси” ҳамда “Болотеллининг ғалабани нишонлаши”. Чиндан ҳам жуда кулгили ҳолатлар яратувчи ижодкор кўпроқ Месси, Роналду ва Пепенинг крикатураларини тасвирлаган. Ноёб рассомнинг айтишича, Роналдуни чизиш Мессини тасвирлашдан қийинроқ экан.
Футбол “қизиқчиси”нинг ҳаётидаги қизиқ жиҳат шундаки, у ўзини машҳур деб хисобламайди ва кўчада ортиқча кўзга ташланмайди.
Усмонжон ҚОДИРОВ, (Марғилон.)