Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Барқарорлик ва фаоллик омухтаси

Баҳо:
+ | -

Апрель ойи асосан ОЧЛда қатнашаётган клубларимизнинг иштироклари билан ёдда қолди. Шунингдек, ички чемпионатда ҳам қизғин курашларга бой учрашувлар гувоҳига айландик. Легионерлар ҳақида гап кетганда, улар одатдагидек фаол бўлиб, жамоалари ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишди. Биз эса, анъанага мувофиқ, апрель ойи лауреатларини аниқлашга киришамиз.

Россия премьер-лигаси якунланишига 4 тур қолган бир паллада «Краснодар» чемпионликка эришиш учун имкониятларини анча яхшилаб олди. Дарҳақиқат, «буқалар» апрель ойини кўтаринки кайфиятда ўтказиб, деярли барча учрашувларда рақибларини йирик ҳисобда енгишди. Ушбу муваффақиятларда клуб етакчиларидан бирига айланиб улгурган Одил Аҳмедовнинг алоҳида улуши бор. Миллий термамиз сардори ўзи қатнашган ўйинларнинг барчасини юксак даражада ўтказиб, маҳаллий мутахассислар эътирофига сазовор бўлди.

- «Краснодар»даги ўзбек легионери ҳужум ташкил қилишда фаоллик кўрсатмоқда. «Динамо» билан ўйинда «буқалар»нинг барча ҳужуми Одил орқали ташкил этилди, учрашув охирида эса у таблога номини ёздириб қўйди. Аввалига тўпни ўзи билан рақиб жарима майдончасига олиб кирган Аҳмедов Смоловга голли пас берди, кейин эса у ўйинга нуқта қўйди. Ушбу гол ярим ҳимоячининг маҳорати эвазига урилди - зарба бераман деб бир ҳимоячидан қутулган Аҳмедов жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига пастлатиб жойлаб қўйди, - тур рамзий терма жамоасидан жой олган ҳамюртимизга football.kulichki.net шундай таъриф берди. Демак, биринчи ўринга Одил Аҳмедовни муносиб кўрдик.

Ҳам ички чемпионат, ҳам ОЧЛда барқарор ўйин намойиш этаётган «Локомотив» ҳужумчиси Темурхўжа Абухолиқов эса иккинчи поғонадан жой олди. Дарҳақиқат, «темирйўлчилар»нинг энг мураккаб ўйинларида  11-рақамли форвард жамоаси жонига оро кирди. «Локо» ўз уйида «Сепахон»­ни енгди, Жиззах ва Дубайда кечган баҳсларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Мазкур учрашувларда айнан Абдухолиқов урган голлар асқотди. 

Темурхўжанинг апрелда қайд этган кўрсаткичлари чинданда мақтовга сазовор. 6та ўйинда 5та тўп киритган бўлса, икки марта учрашувнинг энг яхши футболчиси номига лойиқ кўрилди.

Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги туридан кейинги ҳисоб-китобларга кўра, тўпурарлар баҳсида Абдухолиқовни иккита тўп фарқи билан ортда қолдириб, мерганлик бобида пешқадамлик қилаётган Зоҳид Абдуллаевни эса учинчи ўринга қўйдик.

7та тур ортда қолган бир паллада «Металлург» 15 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи поғонасини эгаллаб турибди. Жамоа тўпурари ҳисобланган Абдуллаев эса имкон қадар ҳар бир учрашувда гол уришга интилмоқда. Айниқса, бекободликлар ҳужумчисининг «Пахтакор» стадионида амалдаги чемпионга қарши кечган баҳсда ўз исмини таблога ёздириб қўйиши, якунда меҳмонлар сафидаги энг яхши ўйинчи номига лойиқ кўрилиши таҳсинга сазовор. Умуман олганда эса, Зоҳид 5та ўйинда 4та гол уриб, икки марта учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди. Истеъдодли форвард барқарорликни йўқотмаса, кейинги ой лауреатлари рўйхатига яна ташриф буюриши, шубҳасиз.

Айтиш жоизки, апрелнинг энг яхшилари қаторига киришга даъвогарлар рўйхати кенг кўриниш олганди. Айниқса, Виталий Денисов, Сардор Рашидов, Сардор Мирзаев, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев, Шерзод Каримов, Элдор Шомуродов каби футболчилар ўз жамоалари сафида анча фаоллик кўрсатдилар. Табиийки, муносибларни танлаб олиш анча мураккаблик туғдирди.

Мураббийлар орасида эса биринчи ўринга ортиқча иккиланишларсиз «Локомотив» устози Мирко Йеличични муносиб деб билдик. «Темирйўлчилар» австралиялик мутахассис бошчилигида барқарор ўйин намойиш этишмоқда. Жамоанинг апрель ойида ҳам ОЧЛ баҳслари, ҳам ички чемпионатдаги самарали иштироки мухлисларга маъқул келди.

«Локо»нинг хориждан мураббий таклиф этишда адашмагани яққол сезилмоқда: у ўтган мавсумдаги омадсизликлар сабабини топган кўринади. Албатта, Йеличични эътироф этиш чоғида унинг доимий ҳамроҳи Андрей Микляевни ҳам унутмаслик даркор. Айнан шу икки мутахассисни «темирйўлчилар» муваффақиятининг асосий сабабчилари сифатида кўрсатиш мумкин.

Олий лиганинг жорий мавсумдаги энг томошабоп ўйинлари шубҳасиз, «Бухоро» иштирокида ўтмоқда. Натижада, жамоа мухлислари сафи тобора кенгаймоқда. Кўҳна шаҳарликлар томошабинлар сони бўйича ҳар бир турда пешқадамлик қилишаётгани шундан далолат. Янгиланган клуб эришаётган ютуқларда Жамшид Саидовнинг ҳиссаси беқиёс, албатта. Ҳисоб бўйича йилнинг тўртинчи ойида қайд этилган натижаларга кўра, айнан шу мутахассис иккинчи ўринни эгаллади.

«Локомотив»да Йеличич-Микляев тандеми бўлганидек, Саидовнинг ҳам тажрибали ҳамроҳи бор: Агамуродовнинг тавсиялари ҳар бир ўйинда «Бухоро» устозига асқотаётгани тайин. Шундай экан, лауреатлар номи қайд этилаётганда Тачмурод Шамаковичнинг номини ҳам тилга олиш мақсадга мувофиқ.

Апрель ойи якунларига кўра ўсишга эришган жамоалардан яна бири «Сўғдиёна»дир. Ўтган мавсум элитада қолиш масаласини аранг уддалаган жиззахликлар ҳозирга келиб турнир жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб туришибди. Албатта, бу натижалар жамоа устози Даврон Файзиевнинг хизматлари самарасидир. Ахир, «Нефтчи»ни Фарғонада мағлубиятга учратишни ҳамма  ҳам уддалайвермайди-да. Қолаверса, «Локомотив»дан очко тортиб олган ягона жамоа ҳам айнан «Сўғдиёна» бўлиб турибди. Ўз-ўзидан кўриняптики, Жиззах клуби бош мураббийи чиндан ҳам ой лауреатлари орасида учинчи ўринга лойиқ.

Ўз навбатида, «Насаф», «Бунёдкор» ҳамда «Металлург» клублари мураббийлар штабидагилар ҳам апрель ойи якунларига кўра, энг яхшилар рўйхатига киришга даъвогарлик қилишди. Аммо айрим омиллар уларнинг ортда қолишларига сабаб бўлди.

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

 

№      Футболчи                        Ўйин     Дақиқа      Гол     Энг яхши

 

1.       Одил Аҳмедов                 5           360            1          -

2.       Темурхўжа Абдухолиқов 6           452            5          2

3.         Зоҳид Абдуллаев        5          401       4          2

 

энг яхши мураббийлар

Февраль

1. Хосе Мария Мендез (Ўзбекистон футзал т.ж.)

2. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Март

1. Самвел Бабаян (Ўзбекистон м.т.ж.)

2. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

3. Мирко Йеличич («Локомотив»)

Апрель

1. Мирко Йеличич («Локомотив»)

2. Жамшид Саидов («Бухоро»)

3. Даврон Файзиев («Сўғдиёна»)

Энг яхши футболчилар|футзалчилар

Февраль

1. Рустам Умаров (Ўзбекистон футзал т.ж.)

2. Элдор Шомуродов («Бунёдкор»)

3. Дилшод Раҳматов (Ўзбекистон футзал т.ж.)

Март

1. Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар)

2. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

3. Бобур Абдуҳолиқов («Насаф»)

Апрель

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»)

3. Зоҳид Абдуллаев («Металлург»)

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Мирко Йеличич - 6 очко

2-3. Самвел Бабаян - 5 очко

2-3. Хосе Мария Мендез - 5 очко

4. Рўзиқул Бердиев - 4 очко

5. Сергей Лушан - 3 очко

6. Жамшид Саидов - 3 очко

7. Даврон Файзиев - 1 очко

---------------------------------------

Футболчилар|футзалчилар

1. Одил Аҳмедов - 8 очко

2-3. Сардор Рашидов - 5 очко

2-3. Рустам Умаров - 5 очко

4-5. Элдор Шомуродов - 3 очко

4-5. Темурхўжа Абдухолиқов - 3 очко

6-8. Дилшод Раҳматов - 1 очко

6-8. Бобур Абдухолиқов - 1 очко

6-8. Зоҳид Абдуллаев - 1 очко

 ------------------------------------------------

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:07, 09.05.2016.
Ўқилди: 2889 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.