Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

Эндрик «Лион» билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Эндрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди. Мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Лион»да ўтказаётган бразилиялик иқтидор эгаси яна «қироллик клуби» таркибига қайтади.

Globo нашри хабарига кўра, Эндрик 17 май, якшанба куни Франция жамоаси билан хайрлашади ва Мадридга йўл олади. Клуб раҳбарияти футболчини бу борада расман хабардор қилган.

Ҳужумчининг ўзи олдинда турган Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида «қаймоқранглилар»нинг машғулот базасидан фойдаланиш учун рухсат сўраган. Режага кўра, Эндрик 18 май куни оиласи билан Испанияга етиб келади ва 20 майдан бошлаб «Реал» базасида машғулотларни тиклайди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Эндрик «Реал» ва «Лион» сафида барча турнирларда жами 23 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 8 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 18:11, 13.05.2026.
Ўқилди: 11131 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик