Кириш Регистрация

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман»

Баҳо:
+2 | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо «қироллик клуби»даги қисқа фаолиятидан кўнгли қолганини яшириб ўтирмади.

Cadena SER нашрининг хабарига кўра, испаниялик мутахассис ўз яқинлари билан суҳбатда ўтган йили Мадрид клубини бошқаришга рози бўлиб, катта хатога йўл қўйганини тан олган. Алонсо ўз мураббийлик фаолияти давомида бошқа ҳеч қачон бундай хатога йўл қўймаслигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Хаби Алонсо «Реал»ни 2025 йилнинг ёзидан 2026 йилнинг январига қадар бошқарди. Ушбу тайинловгача мутахассис уч мавсум давомида Леверкузеннинг «Байер» клубида муваффақиятли фаолият юритган эди. У Германия клуби билан Бундеслига, Германия кубоги ва мамлакат Суперкубогида ғолиб чиққан.

Шунингдек, Хаби Алонсо 2024 йил якунларига кўра Германияда «Йилнинг энг яхши мураббийи» деб топилган эди.

Киритилди: 19:22, 13.05.2026.
Ўқилди: 6142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик