Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Гао Хунбо – хитойликлар етакчиси ва

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ЖЧ-2018 йўлидаги учинчи саралаш босқичида Самвел Бабаян шогирдларига Эрон, Қатар, Жанубий Корея, Сурия ва Хитой терма жамоалари рақиблик қилишади. 1news.uz портали гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида маълумот берар экан, март ойида янги вазифага тайинланган Хитой терма жамоаси устози - Гао Хунбо ҳақида бир қанча ахборотлар тўплади. Қуйида улар билан танишиб оласиз.

Футболчилик фаолияти: Хунбо ва клублар

Гао Хунбо Хитой пойтахти - Пекинда туғилган бўлиб, унинг биринчи мураббийи Сюй Гэньбао ҳисобланади. Ушбу мутахассис Пекиндаги спорт мактабларидан бирида меҳнат қилган. Хунбо эса мактабда ўқишга даъвогар энг иқтидорли болалардан бири бўлиб, 1981 йили Пекин болалар терма жамоасига қабул қилинади. Орадан бир неча йиллар ўтгач, Гао жамоанинг асосий таркибига киритилади (ҳозирги кунда бу клуб «Бэйцзин Гоань» номи билан машҳур). Вақт ўтгани сари у ўз ўйинини кучайтириб борди. Аммо бу пайтда унинг клуби иккинчи дивизионда иштирок этгани учун футболчининг маҳоратидан кўпчилик бехабар қолаверди. 1990 йилга келиб, ниҳоят, «Бэйцзин Гоань» олий лигага чиқди, Хунбо эса профессионал фаолиятини юксалтира борди. Хитой футбол ассоциациясининг «Олтин тўп» ва «Олтин бутса» совринларини қўлга киритди. Ваҳоланки, футболчи бундай юксак эътирофга муносиб кўрилган вақтда унинг клуби бирор марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритмаган эди. 1994 йили Хунбо Сингапурга йўл олиб, «Танчжон Пагар Юнайтед» клуби сафига қўшилди ва 1994 йили шу жамоа сафида С-лиганинг энг яхши футболчиси, деб топилади. Лекин кейинчалик Гао Хитойга қайтишга қарор қилади. Чунки бу пайтда «Бэйцзин Гоань» профессионал жамоага айланганди. 1996 йили клуб ХФА кубогида бош сов-ринни қўлга киритди. Гао эса қадрдон клубидан кетиб, «Гуанчжоу Сунжи» билан шартнома имзолади. Қизиғи шундаки, «Гуанжоу» ўшанда иккинчи лига вакили ҳисобланарди. Кўпчиликнинг фикрича, Хунбо бу жамоага ўтиб, хато қилган. Лекин гап шундаки, маҳоратли футболчининг «Гуанжоу»га ўтишини унинг биринчи мураббийи - Сюй Гэньбао илтимос қилганди. Хунбо таркибдан жой олгач, клуб 1997 йили олий лига йўлланмасини қўлга киритади. Гао эса мавсум давомида 18 бор ўз номини таблога ёздириб қўяди. Ва ниҳоят, 1998 йилги мавсум аввалида, «Гуанжоу» раҳбарлари Гао Хунбони бош мураббийга ёрдамчи қилиб тайинлашади. Шундан сўнг футболчи профессионал фаолиятини якунлайди.

Халқаро фаолият

1992 йилнинг 4 апрелида Гао Хунбо Хитой терма жамоаси сафидаги дебютини нишонлайди. Ўшанда хитойликлар АҚШ термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишади. Афсуски, учрашувда Гао ва унинг жамоадошлари 0:5 ҳисобидаги йирик мағлубиятга учрашади. Гарчи бу ўйинда хитойликлар омадсизликка учраган бўлишса-да, терма жамоа мураббийлари Гаога кейинги ўйинларда ҳам ишонч билдиришади. Жумладан, у 1992 йилги Осиё кубогининг саралаш баҳслари доирасида Малайзияга қарши майдонга тушиб, гол уришга муваффақ бўлади. Кейинроқ хитойликлар мусобақанинг финал босқичида қатнашиб, учинчи ўринни банд этишади. Бироқ Чин юрти вакиллари мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлишади. Бу саралаш ўйинларида Хунбо кутилганидан ҳам яхшироқ ҳаракат қилади. Шундан сўнг футболчи маълум муддат терма жамоага таклиф этилмайди. Аммо Хитой терма жамоаси бошқарувига Боб Хоутон тайинлангач, тажрибали Гаонинг хизматларига эҳтиёж сезади. Шу тариқа, Хунбо мамлакати шарафини яна бир нечта учрашувларда ҳимоя қилади. Ниҳоят, 1997 йилнинг 25 май санасида хитойликлар Вьетнам термасига қарши ўйин ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғолиб чиқишади. Мана шу ўйин Гаонинг термадаги сўнгги лаҳзалари сифатида тарихда қолади.

 

Мураббийлик фаолияти

«Гуанжоу Сунжи»

Юқорида айтганимиздек, Сюй Гэньбао шогирдини ёнига чақиргач, уни ўзига ёрдамчи қилиб тайинлади ва шу тариқа, Гао ўйновчи-мураббийга айланди. Мавсум якунига етгач, Сюй Гэньбао негадир «Гуанжоу»ни тарк этиб, «Далянь Ваньда» бошқарувига ўтиб кетди. Гуанжоуликлар эса мураббийликка хорижлик мутахассис - Аристеу Табаресни олиб келишди. Гао бир мавсум давомида унга ҳам ёрдамчилик қилиб юрди. Лекин 1998 йил охирига келиб, Табарес истеъфога чиқарилди. Шундан сўнг Гао Хунбо 1999 йили 33 ёшида «Гуанчжоу Сунжи»нинг янги бош мураббийига айланди.  Бироқ афсуски, ёш мутахассис таркибдаги етакчи футболчилар билан тил топиша олмай, чемпионатнинг 11-туридан кейин ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. «Бекорчи»га айланган Гао анча вақтгача Англиянинг бир қатор клубларида тажриба оширди.

Хитой ёшлар терма жамоаси (U-17)

Хорижда малака ошириш якунига етгач, Хунбо 17 ёшгача бўлган футболчилардан иборат мамлакат терма жамоасига ишга таклиф қилинди. Унинг даврида хитойлик ёшлар асосий рақиблардан бири - Жанубий Корея термасини мағлуб этиб, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида гуруҳдан чиқишди. Аммо япониялик тенгдошларидан учралган қақшатқич мағлубият (1:7) Хунбо ва унинг шогирдлари эришган барча ютуқларни ювиб кетди ва Гао истеъфога чиқарилди.

«Сяминь Хунши»

Хунбонинг бу жамоадаги старти муваффақиятли чиқди - шу пайтгача ўртамиёналар қаторига кириб келган Сяминь жамоаси малакали мураббий қўл остига ўтгач, ўз ўйинини кучайтириб, 2004 йил якунларига кўра, қуйи дивизионнинг «бронза» медалларига эга бўлди. Бундан руҳланган устоз ва шогирдлар 2005 йилда яна кучлироқ меҳнат қилиб, суперлигага йўлланма олишди.

«Чанчунь Ятай»

2007 йилга келиб, Хунбо анчагина машҳур мураббийлар қаторига кирди. Шунинг учун «Чанчунь Ятай» клуби у билан шартнома тузишга қарор қилди. Дастлабки натижа кўнгилдагидек - клуб ўша йили мамлакат чемпионатида бош совринни ўзиники қилди. Аммо 2008 йилда бу муваффақиятни такрорлашнинг иложи бўлмади. Натижада, қаҳрамонимиз яна ишсиз қолди.

Хитой терма жамоаси

Хунбо 2009 йилнинг 16 апрелида мамлакат терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Гаонинг бош жамоадаги илк ўйини Германия термасига қарши ўтган учрашувга тўғри келди. 2009 йил 29 май куни Шанхайда ўтган бу баҳс қувонарли натижа - 1:1 ҳисоби билан якунланди. Аммо хитойликлар 2010 йилги мундиалга йўлланма ололмади. Лекин раҳбарият Гаога имконият беришга қарор қилади.

Барчага маълумки, 2011 йилнинг январь ойида Қатар давлатида Осиё чемпионати бўлиб ўтган. Хитойликлар илк учрашувда Қувайт термасини енгишади-ю, иккинчи турда мезбон - Қатардан кутилмаганда мағлуб бўлишади. Гуруҳдан чиқиш учун фақат битта йўл қолади - вакилларимиз, яъни Ўзбекистон термасини мағлуб этиш. Бироқ Гао шогирдлари мазкур ўйинда фақат 2:2 ҳисобидаги дурангга эришишади, холос.

«Шэньси Чаньба»

Август ойида термадаги вазифасидан озод қилинган мутахассис 24 сентябрга келиб янги клуб бошқарувини қўлга олади. Ниҳоят, ўтган йилнинг март ойида Хитой футболига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратила бошланади ва мамлакатда ушбу спорт турининг тараққиёти учун оламшумул режалар ишлаб чиқилади. Муҳими, узоқ муддатли режага эга хитойликлар бош мураббий масаласини ҳам узоқ муддатли муҳокамалардан сўнг яна Гао Хунбога топширишни маъқул топишди. Кўрамиз, бу қарор қанчалик тўғри бўлган экан...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:58, 10.05.2016.
Ўқилди: 5365 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.