Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Буни матонат дейдилар

Баҳо:
+ | -

Синовларсиз ҳаёт-ҳаёт эмас.

Суқрот

  2002 йили Япония ва Жанубий Корея майдонларида ўтган жаҳон чемпионати унутилмас воқеаларга бой бўлди. Кимдир амалдаги чемпионлар бўлган Франциянинг гуруҳда қолиб кетганлигини, учрашувларни бошқариб борган ҳакамларнинг Жанубий Корея термасига очиқчасига ёрдам беришларини, Сенегал “афсоналар”ининг бошланишини, туркларнинг муваффақиятларини, бразилларнинг бешинчи маротаба чемпион бўлишини, янги юлдуз Роналдиньонинг ақлбовар қилмас ўйинларини, Оливьер Каннинг қаҳрамонликларини эслаб юради.

Асосий эътибор тортадиган воқеалар А гуруҳида кечди. Унда Дания термаси “чақилмас ёнғоқ”дек ҳаракат қилди, амалдаги чемпионлар эса тезроқ уйига қайтиш учун “қўлларидан келганини қилишди”. Мусобақа дебютанти Сенегал термаси барчани ҳайратда қолдириб “қора қитъа” футболига дунё аҳлининг эътиборини тортди. Уругвай термаси эса ҳамманинг диққат марказида турарди. 12 йиллик танаффусдан кейин уругвайликлар яна мундиалда пайдо бўлишди. Виктор Пуа қўл остидаги жамоада “Интер” етакчиси Алваро Рекоба, Паоло Монтеро, “Ювентус” марказий ҳимоячиси Себастян Абреу ва албатта яқиндагина “қизил иблислар” сафига ўтган Диего Форлан бор эди.

Уругвай сафида бир иқтидор эгаси бор эди. Бу футболчи жамоада жуда-жуда муҳим саналарди. Саралаш баҳсларида жамоа тўпурари бўлган футболчи на Алваро Рекоба ва на Диего Форлан эди. Ҳамма умид кўзлари билан кутган футболчи Дарио Сильва эди...

У ҳар доим ажралиб турарди.

Уни ажратиб турадиган омиллардан бири футболчининг соч турмаги эди. Бу нарса фақат ўйингача бўлган вақт давомида рўй берарди. Майдонда эса ўзининг шиддатли ўйини билан барчанинг диққат марказида бўладиган уругвайлик футболчи 90-йиллар дунё футболининг ҳақиқий жангчиси эди.

Дарио Сильва фаолиятини Уругвай учинчи дивизионида ўйновчи “Дефенсор Спортинг” клубида бошлайди. Дарио тез орада “Пенярол” клуби сафига ўтади ва шу ерда европалик скаутлар назарига тушади. Яхшигина тезликка эга бўлган футболчи ўнг оёғида жуда кучли зарбага эга эди. Тўп учун курашларда эса 100% куч билан, йўқ-йўқ, 200% куч билан ҳаракат қиларди.

90-йиллар ўртасида “Кальяри” жамоаси сафига келиб қўшилган Дарио Силва А серия мухлисларига ҳақиқий жанубий америкача жанговор футбол қанақа бўлишини кўрсатиб қўяди. Уни “чақилмас ёнғоқ” дейишарди. Сардиняда ушбу иқтидор эгасини ҳали кўп қирралари очилмаганди. Уч мавсум давомида 20 тадан гол урган уругвайлик футболчига юқоридан келаётган тўпларни эгаллашда беназирлиги учун  ‘Sa pibinca’ (“Бурга”) деган лақабни беришади.

Апеннин ярим оролидаги ўз ўйинларидан қониқмагач Испания премьеросига кўчиб ўтишга қарор қилади. Агар у Испания премьеросига ўн йил олдин келганда ҳам шунча йил юқори савиядан тушмай ҳаракат қилган бўларди. Албатта бу пайтлари “Атлетико”нинг асосий ҳужумчиси Диего Симеоне эди ва Сильвага кўп бора захирадан майдонга тушишига тўғри келди.

1999 йилга келиб Сильва эндигина юқори дивизионга қайтган “Малага” сафига ўтгач, ўзининг олдинги порлоқ ўйинини топиб олди. У бир сонияга ҳам рақибга тинчлик бермасди. У билан энг эсда қоларли тўқнашув 2000-2001 йилги мавсумдаги “Реал”га қарши ўйинда Гути билан бўлган даҳшатли тўқнашувни айтиш мумкин.

“Гути бу доим эътироз билдираверадиган қизларга ўхшайди. Футбол эркаклар ўйини. Адашмасам у бундай ўйинларга тайёр эмас. Мен бу гапни доим такрорлашим мумкин”.

Дарио Сильва мухлислар ёқимтойига айланиб қолганди. Ҳатто унинг ҳужумчиларга хос бўлмаган натижаларига қарамай мухлислар уни севишарди. (4 мавсумда 40 та гол)

2002 йилги мундиалда Дарио Сильва учта ўйиннинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди.  У Сенегалга қарши ўйинда жамоаси урган уч голнинг иккитасида иштирок этди. Францияга қарши учрашувда бир нечта қулай имкониятларга эга бўлсада майдонни голсиз тарк этди.

 

2003 йили “Малага”дан “Портсмут”га ўтган футболчининг ўйинлари олдингидек ёрқин бўлмай қолганди.

2006 йили қатор муваффақиятсиз мавсумлардан кейин Сильва Монтевидонинг “Насионал” клуби билан шартнома имзолашга яқин турганди. Бироқ футболчи автоҳалокатга учрайди ва шифокорлар унинг ўнг оёғини кесиб ташлашга мажбур бўлишади. Уругвайлик футболчи автоҳалокатга учраганда 33 ёшда эди. Футболчининг Уругвай шарқидаги  Трейнта-Трес номли она шаҳрининг испан тилидаги маъноси ҳам 33 бўлади. Бу фожеа эди.

2006 йили кузида рўй берган фожеадан кейин футболчига протез оёқ ўрнатишади. Унинг ўрнида бошқа одам бўлганда тушкунликка тушиб, тақдирига тан берган бўларди. Лекин у курашди ва спортга қайта олди. Мана шунинг ўзи матонат саналади.

2009 йили 13 январда Дарио Сильва Уругвайда ўтказилган қашшоқликка қарши кураш доирасида ўтказилган хайрия учрашувида иштирок этади ва пеналтидан гол уради.

Ундаги жанговорлик ва курашувчанлик руҳияти унинг яна спортга қайтишига сабаб бўлди. У бир муддат Уругвай ампутантлар терма жамоасида ҳам фаолият олиб борди.

Бугунги кунда Дарио Дебрай Силва Перейра ўзининг қадрдон Трейнта-Трес шаҳрида яшамоқда. Собиқ футболчи мураббий сифатида ўзини синаб кўришга қарор қилган. Унинг футболдаги обрўси Лотин Америкаси мамлакатларида мураббий сифатида яхшироқ натижаларга эришишига олиб келиши мумкин. Кўрамиз, футболчиликда ўзининг маҳорати билан барчага ўрнак бўла олган Дарио Сильва, мураббийликда ҳам юксак чўққиларни забт эта олармикан?! Унга бу муваффақиятга эришишида омад тилаймиз.

Тилмочбек

Манба: offsayd.uz
Киритилди: 16:52, 11.05.2016.
Ўқилди: 5394 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.