Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Локомотив» қийин ўйинда «Пахтакор»ни мағлуб этди

Баҳо:
+1 | -

Бугун Олий лиганинг 9-тури доирасида марказий ўйин бўлиб ўтди. Мусобақа пешқадами бўлиб турган "Локомотив" ўз майдонида чемпионлик йўлидаги асосий рақибларидан бири "Пахтакор"ни қабул қилди.

Баҳсни "темирйўлчилар" нисбатан фаол бошлашди. Ўйиннинг 7-дақиқасида Жепаров жаримадан йўллаган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди. Орадан кўп ўтмасдан Сервернинг узатмасидан кейин ҳисоб очилди. Темурхўжа Абдухолиқов яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қилди.

Голдан кейин биринчи бўлим ўрталаригача устунлик майдон эгаларида бўлган бўлса, иккинчи ярмида пахтакорчилар ташаббусга эга бўлишди. Ҳар иккала жамоа вазиятлардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимда "Пахтакор" таваккал қилмаса бўлмасда, улар катта куч билан олдинга ташланишди. Жавоҳир Соҳибов жарима майдончаси ичида йўллаган кучли зарбани Нестеров қайтарган бўлса, Шерзод Каримов йўллаган жарима тўпини у қайтаришга ожиз қолди. Мезбонлар жонига дарвоза устуни оро кирди.

Умуман олганда, иккинчи 45 дақиқалик "шерлар"нинг тўла устунлиги остида ўтди. Майдон эгалари катта қийинчилик билан ҳимояланишди ва муҳим 3 очкони қўлга киритишди. Энди "Пахтакор" пешқадамдан 10 очко ортда қолмоқда.

ОЛИЙ ЛИГА, 9-ТУР. Соат 17:00
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" 1:0 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
ГОЛ: Темурхўжа Абдухолиқов (13)
Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев (78), Санжар Шоаҳмедов (85), Сервер Жепаров (90+2) — Жалолиддин Машарипов (35), Шерзод Каримов (80), Жавоҳир Соҳибов (82)
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 10.Марат Бикмаев (Дониёр Усмонов 90), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (Икром Алибоев 65), 15.Сардор Мирзаев (Шерзод Файзиев 78), 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе (С), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 33.Олег Зотеев
"Пахтакор": 1. Никита Рибкин,  4. Аднан Ораховац (Акбар Исматуллаев 18), 7. Азим Аҳмедов (Суҳроб Бердиев 58), 9. Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев, 14. Жамшид Болтабоев, 15. Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев, 24.Даврон Ҳошимов, 29.Владимир Козак, 48.Темур Толипов.
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Аҳмаджон Эргашев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:48, 12.05.2016.
Ўқилди: 5208 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.