Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Зайниддин Зидан: «Барселона» чемпионликка ҳақли эди»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания Ла лигасининг 38-тури доирасида бўлиб ўтган «Депортиво»га қарши ўйин (2:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Танаффусда Роналдуни алмаштиргани ҳақида
У оёғидан ёқимсиз зарба қабул қилди.

Бэйлнинг чап қанотда ўйнагани ҳақида
У ўйинни ўнг чанотда, Роналду эса чап қанотда бошлаганди. Кейин улар жойларини алмашишди. Лекин бизнинг режамиз — Гаретни ўзи учун қулай бўлган ўнг қанотда ўйнатиш.

Примерада қўлга киритилган 2-ўрин ҳақида
Амалга оширган ишимиздан қониқиш ҳосил қилдим ва бундан фахрланаман. Қийинчиликларга дуч келдик, аммо ҳеч қачон таслим бўлмадик. Биз ҳамиша охиригача курашамиз. Жамоадан талабим шундай бўлди.

Энди биз дам олишимиз керак. Ушбу жамоада ишлаётган барча билан фахрланаман. Мавсум якуни бўйича “Барселона” чемпион бўлди. Биз буни ўзгартира олмаймиз. Улар ҳақли равишда чемпион бўлишди.

Чемпионлар лигаси финали ҳақида
ЕЧЛ финалида ўйнаш — бизнинг омадимиз. Ҳозир яхшилаб дам олиб, финалга тайёргарлик кўришимиз керак. Чемпионатда ғолиб чиқмаганимиздан кейин бироз хафсаламиз пир бўлди, лекин энди Милан хақида ўйлай бошлаймиз.

Финалда имкониятлар – 50га 50 ва бу нарса ўзгармайди. Бир-икки кун футболдан чалғиймиз ва кейин ишлашни бошлаймиз. Олдимизда вақт бор.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:09, 14.05.2016.
Ўқилди: 5394 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.