Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Акрам Афиф: «Мақсадим – ЕЧЛда ўйнаш»

Баҳо:
+ | -

Айни пайт Испания чемпионатида 50дан ортиқ мамлакат фуқароси бўлган футболчилар тўп суришади. Бу ўтган йилдагидан ҳам кўп. Шунга қарамай, яна бир янги ер забт этилди. Гап Қатар ҳақида кетмоқда. Яқинда шу мамлакат аъзоси Акрам Афиф ла- лигадаги фаолиятини бошлайди. У «Вильярреал» билан шартнома имзолаш борасида келишиб олди.

«Ла-лигадаги биринчи қатарлик футболчи бўлиш-орзуим»,-деди 19 ёшли футболчиwww.sc.qa сайтига берган интервьюсида. 19 ёшли футболчининг трансфери «Ал-Садд»­га тегишли. Жорий мавсумни у ижара асосида Бельгиянинг «Эйпен» клубида ўтказди. Шу билан бирга, жамоасининг олий дивизионга чиқишига муносиб ҳисса қўшди.

- Қатар учун нимадир қилмоқчиман. Европа Чемпионлар Лигасида ўйнаш - асосий мақсадларимдан бири. «Вильярреал» катта клуб ва Испаниядаги энг яхши жамоалардан саналади. Умид қиламанки, ке­йинги йилларда шу жамоа мураббийлари, футболчиларидан кўп нарса ўрганаман.

Умуман олганда, Афифда Испанияда ўйнаш тажрибаси бор. Чунки у 2012 йили Севильянинг ёшлар терма жамоаси сафида машғулотларда қатнашган. Шунингдек, «Ал-Садд»да ўйнаган ла-лига юлдузларидан ҳам керакли маслаҳатларни олган. Жумладан, айни пайтда Доха клубида «Барселона»нинг собиқ юлдузи Хави тўп сурмоқда.

- Хави - буюк футболчи. У имкониятларимни оширишимда кўплаб маслаҳатлар беради. Унинг жаҳондаги энг яхши футболчилардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Испания чемпионатида ўйнаётган футболчилардан Месси, Криштиану Роналду, Неймар, Иньеста ва «Вильярреал» шарафини ҳимоя қилаётган Денис Суаресларнинг ўйинлари ёқади. Шунинг­дек, бу лигада жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиларидан бўлган Серхио Рамос ҳам тўп суради.

Қатарлик футболчи 2015  йили Янги Зеландияда ўтказилган ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатганди. Шундан сўнг уни миллий терма жамоага таклиф қилишди. Қатар термаси сафидаги дастлабки учрашувини Бутанга қарши ўтказди. Ўшанда қатарликлар 15:0 ҳисобида зафар қучишганди. Шундан сўнг Афиф жамоа бош мураббийи Хосе Карреньонинг ишонган ўйинчиларидан бирига айланди. Унинг мақсади - олти йилдан сўнг ўз мамлакатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш.

- Қатар терма жамоаси сафида 2022 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ўйнаш - орзуим. Ўйлашимча, ушбу мундиалда терма жамоамиз сафида кучли футболчилар тўп сурадилар. Айни пайт ёшлар терма жамоамиз октябрда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Бир сўз билан айтганда, ҳозирда яхши ривожланаётган авлодга эгамиз.

Шу ўринда айтиш жоиз, қатарликлар 2022 йилни кутиб турмай, 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган мундиалдаёқ жаҳон чемпионатидаги дебютларини нишонлашлари мумкин. Ўзингизга маълум, саралашнинг ҳал қилувчи босқичида Қатар Хитой, Эрон, Жанубий Корея, Сурия ва Ўзбекистонга қарши бир гуруҳда баҳс олиб боради. Жамоа бу босқичдаги дастлабки ўйинини сентябрь ойида ўтказади. Гарчи қатарликлар ЖЧ-2018га чиқишни мақсад қилишган бўлсада, Акрам бу иш осон бўлмаслигини тушуниб турибди.

- Терма жамоамизнинг мақсади -  2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш. Тўғри, гуруҳимиз кучли, лекин ҳаётда ҳеч нарса осонликча амалга ошмайди. Умид қиламанки, жамоамиз гуруҳда икки ёки учинчи ўринни қўлга киритади.

Афиф Испаниядаги фаолияти ўз терма жамоасининг кучайишига ҳисса қўшишига ишонмоқда.

- Жаҳоннинг энг кучли футболчилари билан бирга тўп суриб, тажрибамни оширмоқчиман. Ўйлайманки, бу тажриба ЖЧ-2022да Қатар терма жамоасига қўл келади. Шунингдек, қатарлик футболчиларнинг Европа чемпионатларида ўйнашларига тилакдошман. Мундиалнинг юртимизда ўтказилиши футболчиларимиз учун катта имкониятдир.

ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:11, 16.05.2016.
Ўқилди: 5214 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6831]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3184]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3083]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2323]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2079]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2030]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1950]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1869]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1660]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1577]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик