Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Тоҳир Кападзе ва Сергей Ковшов «Қўқон-1912» бошқарувига келишди

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина  “Қўқон-1912”  футбол клубининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими, шаҳар футбол федерацияси президенти А. Абдуллаев, “Қўқон-1912”  футбол клуби вице-президенти Б.Толипов ва жамоанинг барча мураббий ҳамда футболчилари иштирок этишди.

Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими А.Абдуллаев сўз олиб жумладан шундай деди:
— Ҳурматли мураббий ва футболчилар! Мен бу ерга шаҳар халқи номидан гапириш учун келдим. Қўқон ҳалқи футболни севадиган, ўз жамоаси билан ҳамма жойда фахрланишни истайдиган халқ. Сизлар ўз кўрсатган ўйинларинг билан халқимизни кайфиятини кўтаришларинг лозим эди. Афсуски, амалда бунинг акси бўлди. “Навбаҳор” жамоаси билан бўлган ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Муроджон Исмоилов матбуот орқали истеъфо сўради.  Муроджон Исмоиловга барча қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда у кишининг исътефоларини қабул қилдик.

Ҳурматли футболчилар, биз сизларга ишонамиз. Ҳали ҳам барчасини ўз жойига  қўйишга  имкониятларинг бор. Бугундан бошлаб жамоани бош мураббий сифатида  Сергей Геннадиевич Ковшов бошқаради.  Яна бир мутахассис Тоҳир Кападзе бугундан бошлаб жамоа менежери лавозимида фаолият юритади.  Жамоанинг барча натижаларига Т.Кападзе жавоб беради.

Ҳозирги замонавий футболда менежер атамаси кўп учрайди. Масалан, “Қизилқум” жамоасини ҳам худди шундай лавозим мавжуд. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда шундай лавозимни жорий этди.

Шаҳар ҳокими футболчилардан уларга нима халақит бераётгани ва қандай муаммо борлигини сўради. Футболчилардан Ғайрат Ҳасанов, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров, Наврўз Алимов сўз олиб, ўз фикрларини баён қилдилар.

"Бизда барча шароитлар етарли. Муаммо йўқ. Фақат биздан айрим ўйинларда омад юз ўгирди ва руҳий томондан ўзимизга келишимиз қийин бўлди,  шекилли. Энди бундан буёғига бўладиган ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз", — деб ваъда беришди футболчиларимиз.

Шундан сўнг  жамоа бош мураббийи Сергей Ковшов ҳамда клуб менежери Тоҳир Кападзега сўз берилди.

"Сизларнинг номингиздан биринчи давранинг қолган 7 та ўйини ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинларда биз ўз шижоатимизни, ғайратимизни, спортчига хос бўлган майдондаги курашчанлигимизни кўрсатамиз деб  ҳурматли ҳокимимизга ваъда бераман. Мен асли қўқонликман, Қўқон халқининг қандай футболни севишини яхши биламан. Бугундан бошлаб қаттиқ интизом асосида машғулотларга зўр берамиз. Халқимизга нимага қодир эканлигигингизни кўрсатишингиз шарт деди", – Т Кападзе.

Янги бош мураббий Сергей Ковшов ҳам ўз сўзида барча футболчиларни бир тану, бир жон бўлиб бирлашишга, ҳамма бир мушт каби жипс бўлган ҳолда қолган учрашувларда йўқотилган очколар ўрнини тўлдириш учун ҳаракат қилишга чақирди. Ким агар Қўқонда йил сўнгига қадар қолишни истаса марҳамат ўзини кўрсатсин деди, Сергей Ковшов.

Йиғилиш сўнггида клуб вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов сўз олиб жумладан шундай деди:

"Барчангиз юқоридаги гаплардан тўғри хулоса чиқарасиз деган умиддаман. Биз жамоа раҳбарияти номидан бугунгача жамоани бошқарган Муроджон Исмоиловга келгуси фоалиятида омад, ўзларига соғлик тилаймиз. Бундан буёғига эса Сергей Ковшов  ва Тоҳир Кападзе ҳамда сиз футболчилардан ўз ишларингни сидқидилдан бажаришингизни сўраймиз.

Намангандаги мағлубият тасодиф эканлигини исботлашингиз шарт. Сизлар чиройли ўйин ва натижани кўрсатиб беринглар, биз сизларга қўлимиздан келган барча шароитни яратиб берамиз".

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:37, 16.05.2016.
Ўқилди: 3008 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.