Кириш Регистрация

Андрей Фёдоров: Энг муҳими ғалаба қозониш эди ва биз буни уддаладик

Баҳо:
+ | -

Олий лига 9-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Обод” (1:0) баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Бугунги ўйинда биз учун жудаям оғир ўтди. Энг муҳими ғалаба қозониш вазифаси эди ва биз буни уддаладик. Футболчилар майдонда қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман. Тан олиш керак, камчиликлар бор. Хатолар устида ишлаймиз. Очиғи, ўтган турдаги натижалар йигитларга қўшимча босим юклаяпти. Уларни руҳлантиришга ҳаракат қиляпман. Айнан шу жараёндан тикланиш мураккаб кечмоқда.

- “Нефтчи”да шижоат йўқ? Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, кетма-кет муваффақиятсизликлар футболчиларнинг ўйинига таъсир кўрсатган. Тўғри хатолар кўп бўлди. Тўпни бир-бирига ошириш борасида футболчиларим кўп хатога йўл қўйишди. Камчиликлар устида ишлашда давом этамиз.

- -“Обод” клуби ҳақида гапирадиган бўлсам, яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Умуман олганда улар менда яхши таассурот қолдирди. Фақат Тошкент клубига 2-3 нафар тажрибали футболчилар зарур деб ҳисоблайман. Уларга кейинги баҳсларда омад тилайман, - деб фикрларини якунлади Фёдоров. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:47, 16.05.2016.
Ўқилди: 2427 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик