Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Бугун “Локомотив” учун муҳим кун (Ўйинга оид маълумотлар)

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида бўлиб турган “Локомотив” бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/16 финал босқичи доирасидаги биринчи учрашувини ўтказади. “Темирйўлчилар” “Қирол Фаҳд” стадионида “Ал Ҳилол”га қарши баҳс олиб боришади.

Бу “Локомотив”нинг “Ал Ҳилол”га қарши учинчи ўйини бўлади. Эсингизда бўлса, ўтган йилги ОЧЛда иккала жамоа ҳам бир гуруҳдан жой олган ва ҳар иккала учрашувда ҳам саудияликлар ғалаба қозонишганди: Ар Риёдда 3:1, Тошкентда 2:1. Аммо бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади деган умиддамиз.

Осиё чемпионлар лигаси янги форматга ўтганидан бери (2009 йил) “Ал Ҳилол” мусобақанинг 1/16 финал босқичида иштирок этиб келаётган ягона клуб ҳисобланади. Бу жамоа 2010, 2012, 2014, 2015 йилги мавсумларда мазкур босқичдан ўта олган, бироқ 2009, 2011, 2013 йилги мавсумларда ўз юришини 1/16 финалда тўхтатган.

“Ал Ҳилол” охирги марта Ар Риёдда 2013 йилнинг 16 майида мағлуб бўлган. Жамоа Қатарнинг “Лахвия” клубига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган.

“Ал Ҳилол” ўз майдонида Ўзбекистон клубларига қарши етти марта баҳс олиб борган ва барчасида ғалаба қозонган. Бу жамоа охирги марта “Пахтакор”ни 4:1 ҳисобида енгди.

“Ал Ҳилол” таркибида бразилиялик Айлтон учта гол билан жамоасининг ОЧЛдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Ўтган йил “Локо” билан кечган ўйинларда гол урган бешта футболчидан тўрт нафари ҳозир ҳам “Ал Ҳилол” сафида. Булар – Сауд Карири, Юсуф Ал Салем, Наваф Ал Обид ва Абдулла Ал Зори. Биргина бразияликлик Тьяго Невес жамоани тарк этиб, БААнинг “Ал Жазира” клуби сафига бориб қўшилган.

“Ал Ҳилол” жорий мавсум Саудия чемпионатини иккинчи ўринда тугатди. Улар охирги беллашувада “Ал Файсали” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. “Ал Ҳилол” мусобақа жадвалида чемпион “Ал Аҳли”дан саккиз очко ортда қолди.

Ўз тарихида тўртинчи бор ОЧЛда иштирок этаётган “Локомотив” биринчи марта мусобақанинг 1/16 финал босқичига чиқди. Бу йил гуруҳдан чиққан ягона ўзбек клуби ҳам айнан “Локомотив” бўлди.

“Локомотив” Эроннинг “Зобахан” клуби сингари гуруҳ ўйинларини мағлубиятсиз ўтказди, жамоа иккита ўйинда ғалаба қозониб, тўрт марта дуранг ўйнади.

“Локомотив” бунгача Саудия Арабистонида икки бор тўп тепган. Жамоа ўтган йил “Ал Ҳилол”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, шу йил “Ал Иттиҳод” майдонидан 1:1 натижаси билан қайтган.

“Ал Ҳилол”га қарши ўйинларда Ар Риёдда Сардор Мирзаев, Тошкентда эса Темурхўжа Абдухолиқов гол муаллифи бўлишган. Уларнинг иккаласи ҳам ҳозирда жамоа билан бирга.

Темурхўжа Абдухолиқов учта голи билан “Локо”нинг Осиё чемпионлар лигасидаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 13:07, 17.05.2016.
Ўқилди: 3853 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5918]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4989]

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди [3554]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [3449]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [2418]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2377]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [2088]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [2006]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида такрорланмас рекорд ўрнатди [1906]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026даги энг паст xG кўрсаткичига эга гол муаллифи бўлди (видео) [1863]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик