Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Лобанов Эрон вице-чемпиони, қолганлар эса

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик футболчилар фаолият олиб бораётган хориж миллий чемпионатлари аста-секин якунига етиб бормоқда. Хурсанд қиладиган томони, айрим вакилларимиз ўз ҳисобларини совринлар билан тўлдиришмоқда.

ЛОБАНОВ - КУМУШ МЕДАЛЬ СОВРИНДОРИ

Эронда 2015|2016 йиллар мавсумига якун ясалди. Қишда форслар чемпионатига кўчиб ўтган Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Александр Лобанов ўз жамоаси билан кумуш медални қўлга киритди. «Персеполис» 30та ўйинда 57та очко тўплади ва про-лигада 2-ўринни эгаллади. Теҳронликлар Ҳузистоннинг «Истиқлол» билан тенг миқдорда очко жамғаришди. Хуллас, фақат тўплар фарқи бўйича кумуш медалга эга чиқишди. Бу мавсум ҳамюртимиз клуб сафида 8та ўйинда майдонга тушди.

Яна бир ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб бораётган «Сепаҳон» ўтган мавсум чемпион бўлганди. Бу йил эса атиги 11-поғонадан жой олди.

Яна 3 ҲАФТАдан кейин

Хитойнинг «Чанчун Ятай» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Анзур Исмоилов 3-турда оғир жароҳатга йўлиқиб, шундан буён майдонга тушолмаяпти. Ҳамюртимиз олий лиганинг 9-тури доирасида бўлиб ўтган «Локомотив»-«Пахтакор» баҳсини стадионда кузатди. Бундан фойдаланган Sports.uz сайти мухбири миллий жамоамиз мудофаа чизиғи вакилига мурожаат қилди. «Хитой супер-лигаси 3-тур учрашувлари доирасида кечган «Тяанцзин Теда»га қарши ўйинда тиззамдан жароҳатландим. Тўғриси, кутилмаган ҳолат ва оғриқ кучлилиги боис, охиригача ўйнай олмадим. Кейин жароҳат нечоғли жиддий эканини аниқлаш учун Германияга йўл олдим. У ерда докторлар чуқур текширув ўтказишгач, тахминан бир ой давомида даволанишим лозимлигини айтишди. Мана, бир ойдирки, майдондан таш­қаридаман. Эртага яна Германияга кетяпман - қайта кўрик учун. У ерда тикланиш жараёнини ўтайман. Бу эса тахминан 3 ҳафта давом этади. Шундан кейингина машғулотларда қатнаша оламан. Умид қиламанки, тикланиш жараёни тез ўтади ва жамоам­га яна наф келтира бошлайман», - деди Анзур Исмоилов.

СЕРБИЯ КУБОГИ ФИНАЛИДА МАҒлубият

Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб бораётган Иваницанинг «Явор» жамоаси Сербия кубоги финалида машҳур «Партизан»га қарши майдонга тушди.Жуда қизиқарли кечган ўйинда маҳорат бобида устунроқ саналган «Партизан» 2та тўп фарқи билан зафар қучди. Натижада серб футболи байроқдори ўз тарихида 4-марта мамлакат кубогини ютди ва келаси мавсум еврокубокларда ўйнаш масаласини ҳал этиб қўйди. Таъкидлаш жоиз, Ҳусниддин кубок баҳсларида 2 марта сариқ карточка олгани боис, финалда майдонга тушолмади. «Явор Матис» кейинги ўйинини 15 май куни сафарда «Ягодина»га қарши ўтказди ва унда ҳисоб очилмади.

Бемаврид жароҳат

«Краснодар» клуби сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов Россия чемпионати 28-тури доирасида «Крилья Советов»га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди, аммо жароҳат туфайли 15-дақиқадаёқ алмаштирилди. Маълумотларга кўра, унинг муаммоси у қадар жиддий эмас. Шунга қарамай, Одилнинг навбат ўйинни ўтказиб юбориши айтилаётган эди.

——————————-----------------------------—————-

Одил Аҳмедов «(Краснодар»)

Россия премьер-лигаси. 28 ва 29-турлар. «Краснодар» - «Крилья Советов» - 3:0; ЦСКА - «Краснодар» (16 май)

Ўйнади: 15 дақиқа, алмаштирилди

Жами ўйинлари сони: 27та

Голлари сони: 3та

------------------------------------------------

Виталий Денисов («Локомотив»)

Россия премьер-лигаси.  28 ва 29-турлар. «Локомотив» - «Кубань» - 0:1; «Зенит» - «Локомотив» - 1:1

Ўйнади: 90 дақиқа, 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 27та

Фозил Мусаев («Сепаҳон»)

Эрон про-лигаси. 30-тур. «Сепаҳон» - «Падидеҳ» - 0:2

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 29та

Голлар сони: 2та

-----------------------------------------------

Александр Лобанов («Персеполис»)

Эрон про-лигаси. 30-тур. «Персеполис» - «Роҳ-Оҳан» - 2:1

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 8та

----------------------------------------------

Ҳусниддин Ғофуров («Явор»)

Сербия супер-лигаси. 36-тур. «Ягодина» - «Явор» - 0:0

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 34та

Голлари сони: 5та

-----------------------------------------------

Александр Гейнрих («Ордабаси»)

Қозоғистон премьер-лигаси. 10 ва11-турлар. «Ордабаси» - «Шахтёр - 2:0; «Тараз» - «Ордабаси» - 1:2

Ўйнади: 18 дақиқа, захирадан тушди; -

Жами ўйинлари сони: 4та

-----------------------------------------------

Бобур Давлатов («Актобе»)

Қозоғистон премьер-лигаси. 10 ва 11-турлар. «Актобе» - «Атирау» - 1:0; «Шахтёр» - «Актобе» - 0:2

Ўйнади: -; -

Жами ўйинлари сони: 3та

Голлари сони: 1та

----------------------------------------------

Анзур Исмоилов («Чанчун Ятай»)

Хитой супер-лигаси. 9-тур. «Чанчун Ятай» - «Шандонг Луненг» - 0:0

Ўйнади: -

Жами ўйинлари сони: 3та

-----------------------------------------------

Егор Кримец («Пекин Гуоан»)

Хитой супер-лигаси. 9-тур. «Пекин Гуоан» - «Шанхай Теллэйс» - 2:1

Ўйнади: 90 дақиқа, 75-дақиқада огоҳлантирилди

Жами ўйинлари сони: 8та

Олимхўжа БЎРОНОВ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:40, 19.05.2016.
Ўқилди: 4576 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.