Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

БАА велоспорт федерацияси раҳбари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Бирлашган Араб Амирлиги велоспорт федерацияси президенти Осама Аҳмад ал-Шафат бошчилигидаги делегация бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.    Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида меҳмонларни Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Фарҳод Турдиев ҳамда Ўзбекистон велоспорт федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Елена Черникова кутиб олдилар.    Даставвал меҳмонлар қўмита музейида бўлиб, бу ер ўрнатилган турли экспонатлар, кубок ҳамда медалларни кўздан кечирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида бўлиб, марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар.    Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Фарҳод Турдиев ҳамда Ўзбекистон велоспорт федерацияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, болалар спортини ривожлантиришга Давлатимиз ҳамда хукуматимиз раҳбарияти томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, юртимизда велоспорт тури мамлакатимизда Устувор спорт турларидан бири ҳисобланишини ва бугунги кунда Республикамизнинг барча худудларида вилоят федерациялари ташкил этилиб, оммавийлик даражаси йил сайин юксалиб бораётганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтилди.    Ўз навбатида БАА велоспорт федерацияси президенти Осама Аҳмад ал-Шафат Ўзбекистонда спорт соҳасини тараққий эттириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади ва бу каби учрашувлар ўзаро ҳамкорлик ришталарини янада кенг қулоч ёзишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.    “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда келажак эгаларини ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳар қанча тахсинга сазовор. Юртингизда, шунингдек, Олимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни кўриб, очиғи хайратга тушдим. Менинг бу сафарги ташрифимдан кўзланган асосий мақсад ўзаро ҳамкорлик ришталарини янги босқичга олиб чиқишдан иборат. Хабарингиз бор, бизда “Абу-Даби тур”, “Тур Дубай” ва “Тур Шаржа” каби халқаро велопойгалар мунтазам равишда ўтказилиб туради. Агарда Ўзбекистон жамоаси ҳам ана шу велопойгаларда иштирок этса, нур устига аъло нур бўларди. Бундан ташқари Ўзбекистонда ва БААларида ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш таклифини ҳам илгари сурмоқчимиз. Шуни ишонч билан айта оламанки, ҳамкорликда ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғинлари ҳар икки томонга ҳам ижобий натижа беради”, - деди БАА велоспорт федерацияси раҳбари.    Ташриф сўнгида меҳмонларга Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.     Шавкат Жалилов
Манба: olympic.uz
Киритилди: 23:12, 19.05.2016.
Ўқилди: 3748 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.