"Атлетико Мадрид" яримҳимоячи Коке бўлажак финал ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен ўйиндан олдин жуда хотиржамман. Биз бу финалга 3 ҳафтадан бери тайёргарлик кўрмоқдамиз. Рақиб таркибида Модричга алоҳида урғу қаратган бўлардим. Менга уни ўз жамоасини олдинга бошлаши ёқади, лекин биз "Реал"нинг барча футболчиларига қарши ўйнаймиз", - дейди Коке.