“Бунёдкор” – “Обод” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.
- Охирги вақтларда “Обод” биз учун ноқулай рақибга айланиб бормоқда. Уларга қарши ўйинларда осон бўлмаяпти. “Обод”нинг ўйин ташкил этиши яхши. Агарда уларнинг таркибига маҳоратли футболчилар қўшилса, бу жамоа албатта кучаяди. Керакли натижани қўлга киритдик ва кейинги босқичга йўлланма олдик. Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш завқи бошқача. Бу кунлар ҳам албатта келади, - дейди Сергей Иванович.