«Реал» ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Марк Кукурелья аутизм ташхиси қўйилган тўнғич ўғли Матео ва ўзининг машҳур соч турмаги ҳақида жуда таъсирли фикрларини билдирди.
«Мен учун пулсиз қолиш, аммо ўғлимнинг соғлом бўлиши афзалроқ эди. Мен сочларимни ўстираман ва ёйиб оламан, чунки бу ўғлимга жуда ёқади. Борди-ю, кунлардан бир кун у мени унутиб қўйса ҳам, майдонда ва ҳаётда айнан шу сочларим орқали дарҳол таниб олиши мумкин», — дейди футболчи.
Кукурелья ва унинг турмуш ўртоғи оиладаги ушбу ҳолатга кўникиш ва ўғлининг тарбияси билан шуғулланиш борасида катта тажриба орттираётганини, фарзандининг табассуми улар учун энг катта бахт эканини қўшимча қилган.













