«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Берналь фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, «шаҳарликлар»нинг Берналга бўлган қизиқиши Родри жамоани тарк этган тақдирда унинг ўрнини босиш зарурати билан боғлиқ. АПЛнинг бошқа клублари ҳам ҳавбекнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Берналь «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.













