Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Равшан Эрматов: “Фарғонадаги ўзгаришларни кўриб ҳайратда қолдим”

Баҳо:
+ | -

26 май куни Фарғона Политехника институтида ФИФА рефериси, Ўзбекистон Футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, "Буюк хизматлари учун", “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби Равшан Эрматов билан учрашув бўлиб ўтди.



Унда “Универсиада-2016” спорт мусобақаси қатнашчилари, меҳмонлар ва бир қатор ОАВ ходимлари иштирок этишди.



Учрашув давомида Равшан Эрматов футболга кириб келиш жараёни, қийинчиликлар, фаолияти зинапояларидаги шахсий мақсадлар, юлдузли ўйинлар ва футбол ичида бугун юз бераётган жараёнлар ҳақида сўзлади.

Шунингдек, учрашув давомида мусобақа иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Равшан Эрматов ҳар бир саволга батафсил жавоб қайтаришга ҳаракат қилди.

- Аввало, барчангизни бугунги катта байрам билан табриклайман. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёш авлоднинг ҳам жисмонан ҳам маънан баркамол бўлиб вояга этишида муҳим рол ўйнайди.

- Очиғини айтсам, “Универсиада-2016” сабаб Фарғонада бўлиб ўтган ўзгаришларни кўриб ҳайратда қолдим. Замонавий бинолар ҳар қандай одамнинг кўнглини кутаради.

Тўғриси “Универсида” иштирокчиларига ҳавасим келди. Бугунги кунда талабаларга яратилаётган шароитлар аъло даражада десам, адашмайман. Фақат ўқиш ва билим олиш керак, холос. Юртбошимиз айтганидек, биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам. Келажакда ушбу талабалардан Жаҳон ва Олимпиада чемпионлари этишиб чиқса ажаб эмас.

- Бугунги кунда спортчилар учун ҳам яхши шароитлар яратилган. Барча юқори кайфиятда машғулотларда иштирок этишмоқда. Кайфитят юқори бўлган жойда самарадаорлик ҳам ошади.


- Йилдан-йилга ўзбек футболининг нуфузи ошиб бормоқда. Осиёнинг кўплаб мамлакатлари биздаги ривожланишни кўриб лол қолмоқда. Биз ҳозир пойдеворни мустаҳкам бормоқдамиз. Ўйлайманки, бугуни меҳнатларимиз ўз самарасини бериб терма жамоамиз албатта Жаҳон чемпионатига чиқади.

- Баъзан менда шу даражага қандай қилиб эришгансиз деб сўрашади. Бунинг сабаби оддий. Инсон меҳнатдан қочмаслиги керак. Жаҳон чемпионатида иштирок этишнинг ўзи осон эмас. ФИФАнинг фитнесс тестлари жуда мураккаб бўлиб ундан муваффақиятли ўтиш учун тинимсиз меҳнат қилиш керак. Бир марта уни топшира олмадингми, тамом. ФИФА бошқа имконият бермайди. Биргина имкониятдан фойдаланиб қолишинг шарт.

– Бизнинг аждодларимиз буюк шахслар бўлган. Беруний, Хоразмий боболаримизни бутун дунё тан олади. Шундай экан биз ҳам Ўзбекситон дея аталмиш жаннатмаком диёрнинг довруғини янада ошириш учун қўлимиздан келган барча ишни қилмоғимиз лозим. Ҳали ҳамон эсимда, 2007 йили Жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар учун семинарлар бошланган пайтда ҳакамлардан бири мени қаэрдан эканлимни сўради. Мен Ўзбекистонданман деб жавоб бердим. У менга бошқача кўз билан қаради-да, сизлар бу эрга шунчаки малака оширгани келибсизларда, Жаҳон чемпионатида ишлаш учун футболи ривожланган бўлиши керак. Ўзбекистонда футбол ривожланганми, деган киноялар қилди. Унинг гаплари мени ўз устимда янада қаттиқроқ ишлашга ундади. У киши бу гаплари учун ҳали пушаймон бўлади дедим ўзимга-ўзим.

Меҳантлари беиз кетмади. ФИФАнинг уч йиллик дастурини муваффақиятли ўтганимдан кейин 2010 йилги Жаҳон чемпионатида ишлаш ҳуқуқини қўлга киритдим. Бу орада 2008 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалини бошқардим. Тасаввур қилинг, бунгача “Манчестер Юнайтед” футболчиларини фақат телевизор орқали курардим. Бу жамоанинг деярли барча ўйинчилари дунё даражасидаги юлдузлар саналишади. Ўша пайтда “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган сер Алекс фергюсон эса ҳақиқий афсона. Лекин мен ўйинга ўзимни яхши тайёрлашга ҳаракат қилдим ва учрашувни ФИФА кутган даражада бошқардим. Ўша баҳсда “Манчестер Юнайтед”нинг этакчи ҳимоячиси Наманя Видични майдондан четлатганман. Неманя рақибига нисбатан ўта қўпол муносабатда бўлганди. Ўйин тугагач, сер Алекс Фергюсоон шаҳдам қадамлар билан олдимга келди. Ҳозир нимадандир норози бўлади-да, деб турган пайтимда “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ устози ёнимга келиб, Видичга ҳақоний қизил карточка кўрсатинг деб айтди. Унинг сўзлари ФИФА ҳакамлар қўмитаси вакилларининг менга бўлган ишончини янада оширди.

- 2010 йил январ ойида Халқаро Футбол уюшмаси – ФИФА ўша йили ЖАРда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Булар орасида мен фамилиям ҳам бор эди. Бу ўзбек футболи тарихида янги саҳифа бўлди. Энди Жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон байроғи кўтарилади. Ўша пайтдаги менинг ҳолатимни тасаввур эта олмайсиз.

- Ниҳоят, биз орзиқиб кутган онлар келди. 2010 йилги мундиал бошланишига саноқли кунлар қолганида ФИФА ҳакамлар қўмитаси Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувини бошқариб борадиган ҳакам номини эълон қилди. Кўпчилик менинг исмини эштиб ҳайрон қолди. ФИФАдагилар нима қилмоқчи, нега очилиш учрашувини Эрматовга беришади, деган танқидлар бўлди. Лекин мен уларга эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Германиялик журналистлардан бири бу борада ФИФА ҳакамлар қўмитаси бошлиғига савол берганида ФИФА вакили: “Равшан Эрматов бизнинг уч йиллик дастуримизнинг бир бўлаги эди. Биз уни бир неча бор синовдан ўтказдик. Ўйлайманки, Эрматов бизни уялтириб қўймайди”, деб жавоб берди. Унинг сўзлари менга қўшимча куч бағишлади.

Очлиш учрашувида майдонга тушиб келишим билан Ўзбекситон байроғига кўзим тушди. Узимда англаб бўлмас тўйғуларни ҳис этдим. Кўзимга ёш келди. Бошқача эҳтиросларга берилдим. Аммо тезда ўзимни ўнглаб учрашувни бошқаришга тушдим. Жаҳон чемпионатида бир неча учрашувни ўтказганимдан кейин мени танқид қилганларнинг барчаси тилини тишлаб қолди.

- Мен бу сўзларни нима учун айтяпман. Инсон аввало фидоий бўлиши керак. Шу юртимиз учун, унинг шаъни учун боримизни беришимиз лозим. Агар ўшанда мен тушкунликка берилиб қолганимда, ўз устимда ишлашдан тўхтаганимда бугунги даражамга этиша олмасдим. Жаҳон чемпионати ўйинларини бшқарар эканман бир нарсани орзу қилдим. Мундиал ўйинларда майдонда 22 нафар миллионер футболчилар тўп суришади. Бизда ҳам шундай бўлишини истайман. Нафақат футболчиларимиз балки барча спортчиларимиз дунё майдонларида Ўзбекситон довруғини достон қилсин. Умид қиламанки, сизларнинг орангизда ҳам келажакда жаҳон ва Олимпиада чемпионлари этишиб чиқади.

“Универсиада-2016” спорт мусобақаларининг барча иштирокчиларига омад тилаб қоламан.

Аброр Деҳқонов ёзиб олди

Манба: universiada-2016.uz
Киритилди: 16:59, 27.05.2016.
Ўқилди: 6609 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.