Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

«Насаф» профессионал футбол клуби ривожланиш йўлида

Баҳо:
+ | -
Буни барча воҳа аҳолиси кўриб, билиб, эътироф этмоқда.

 

Бизга шундай раҳбарлар керакки, токи улар элим деб куйиб-ёнсинлар,

ўз ҳаловатларидан кечиб меҳнат қилсинлар! Барча бўғинларда инсофли,

диёнатли, билимдон, тажрибали раҳбарлар бошчилик қилмас экан,

мустақил мамлакатимизнинг обрўси, унинг манфаати учун мардлик,

жонкуярлик билан ишламас экан, ишларимиз кўнгилдагидек бўлмайди.

                                Ислом Каримов.

Мамлакатимизнинг Мустақиллик йилларида ўзбек футболи катта тараққиёт йўлига ўтди. Хусусан, муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни, хусусан, футболни ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор ўзининг юксак самараларини бермоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 19 январда қабул қилинган “2011–2013 йилларда республикада футболнинг моддий¬техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлди.

zavod1

Қаршининг “Насаф” профессионал футбол клуби раҳбарияти ҳам “Шўртангазкимё” мажмуаси ҳомийлигида бу қарорларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширди ва оширмоқда. Қашқадарёда футболнинг жадал ривожланишида ва унинг инфратузилмаси ҳозирги замон талаблари ҳамда халқаро стандартлар даражасига кўтарилишида Одилжон Темиров раҳбарлигидаги “Шўртангазкимё” мажмуасининг жуда катта салмоқли ҳиссаси бор. Буни шу кунларда барча воҳа аҳолиси кўриб, билиб, эътироф этиб турибди. Айниқса бунга мисол тариқасида воҳанинг бош клуби саналмиш “Насаф” профессионал футбол клуби миқиёсида олиб қарасак, киши ҳайратини яшира олмайдиган кенг кўламли ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўламиз. “Насаф” футбол клуби раҳбарияти ҳам бундай ҳомийлик ва эътиборга жавобан клубнинг нафақат мамлакатимизда, балки хориж футболида ҳам ўзининг муносиб ўрнига эга бўлишида тинмай меҳнат қилишмоқда.

“Насаф” профессионал футбол клубининг бош ҳомийси “Шўртангазкимё мажмуаси” бошқаруви томонидан клубга раҳбарлик қилиш учун 2012 йилгача Қарши шаҳридаги “Севинч” аёллар профессионал футбол клубида раҳбарлик қилган Шамил Ярулинга ишонч билдирилди. Унинг бошчилигидаги  “Севинч” клубининг қўлга киритган ютуқлари ҳаммага маълум, “Севинч” – нафақат мамлакатимизнинг, балки Марказий Осиёнинг энг кучли аёллар жамоаси номига мушарраф бўлди, Осиёда, ҳаттоки европада ҳам ном қозонди.

Ўз ишига катта масъулият билан ёндошадиган, изланувчан ва ташаббускор, ўзига ва бошқаларга талабчан бўлган “Насаф”нинг янги раҳбари клубни ҳозирги кунда мамлакатимиздаги барқарор ривожланаётган клублар қаторига олиб чиқди. Мана тўрт йилдирки, “Насаф” футбол клубининг инфратузилмаси ривожланишида катта муваффақиятларга эришилди ва эришилмоқда. “Насаф” жамоаси эса мамлакатимиз  чемпионатида доим совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Халқаро мусобақаларда эса, катта тажриба тўпламоқда.

Айниқса клубнинг келажаги бўлган – ёш футболчиларга бўлган эътибор, у кишининг раҳбарлигида клубнинг асосий стратегик режасига айлантирилди. Бугунги кунда бу саъй-ҳаракатларнинг, меҳнатларнинг меваси ўлароқ, клуб футбол мактабида вояга етаётган футболчилар нафақат асосий таркиб ўйинчиларига, балки мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоаларнинг асосий вакилларига айланишмоқда. Бу ижобий ишлар клубни бошқаларга ўхшаб, жамоага ўзга жойдан футболчи қидириш, улар учун катта маблағ харажат қилишни сезиларли камайтирди. Тан олиш керак, бугунги кунда клуб қошидаги футбол мактаби тарбияланувчилари жамоанинг асосий таркибида фаолият юритиб, нафақат мамлакатимиз футбол ишқибозларининг олқишига, балки хорижий футбол мутахассисларининг ҳам назарига тушмоқда.

Албатта, бундай ютуқларни қўлга киритиш осон бўлаётгани йўқ. Клуб олдига улкан мақсадлар қўйиш учун уларга аввало давр талаби даражасидаги шароитлар яратилиши керак эди. Буни тўғри тушунган ва ўз олдига асосий вазифа қилиб белгилаган клуб раҳбари бор эътиборини аввало тартиб-интизом, ходимларларнинг ўз ишига бўлган масъулиятини оширишга қаратди. Клуб инфратузилмасини ривожлантиришни эса ўз олдига асосий вазифалардан бири қилиб белгилади. Унинг ташкилотчилиги ва раҳбарлик қобилияти эвазига катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди ва ҳозир ҳам бу ишлар давом эттирилмоқда.

1_1

“Насаф” профессионал футбол клуби қошида 2009 йилдан буён футбол мактаби фаолият юритмоқда. Мазкур мактабнинг фаолияти унинг раҳбарлиги давомида янада такомиллаштирилди. Ўқув машғулотлар клуб мақсадига асосан мослаштирилди. Мураббийлар олдига янги вазифалар қўйилди. Мавжуд шароитлар янада яхшиланди. Бундай хайрли ишларга “Насаф” ПФК спорт директори Виталий Ни бевосита бошчилик қилмоқда.

2_2

3_3

4_4

5_5

Ҳозирги кунда мазкур футбол мактаби ихтиёрида учта табиий ва битта сунъий футбол майдони, 160 ўриндиққа эга ётоқхона, бирданига 126 киши овқатланиши учун барча қулайликларга эга ошхона, 20та замонавий компьютерлар ўрнатилган ахборот хонаси, рус, инглиз тиллари ўргатиладиган махсус ўқув хоналари, анатомия фанидан бошланғич таълим учун ўқув хонаси, ечиниш – кийиниш хоналари, ювиниш хоналари ҳамда гимнастика ва атлетика машқлари учун махсус жиҳозланган кенг хоналар, футбол бўйича назарий ўқув машғулотлари ўтказиш учун махсус хоналари мавжуд. Айни кунларда бу ерда 413 нафар ўсмир ёшидаги болалар 12 нафар мураббийдан футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда.

Ушбу футбол мактабида нафақат вилоят, балки бошқа вилоятлардан ҳам келган фарзандларимиз таълим-тарбия олишмоқда. Бу филиалларда шуғулланаётган болаларни ҳам ҳисобга олсак, уларнинг жами сони 1116 нафарга етади, уларга эса 23 нафар малакали мураббий футбол сирларини ўргатиб келишмоқда. Эътироф этиш керак, авваллари Муборак шаҳридаги “Машъал” футбол академияси юртимизда энг танилган футбол даргоҳларидан бири бўлса, бугунги кунда “Насаф” футбол мактаби ҳам мамлакатимизда эътироф этиладиган футбол мактабларидан бирига айланди. Футбол мактабида фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийлар ҳам бундай яратилган шароитларга жавобан, мамлакатимизда ва хорижда ташкил этиладиган қатор футбол турнирларида муносиб иштирок этиб, совринларга эга чиқишмоқда. Бунга мисол тариқасида 2013 йили Тошкентда бўлиб ўтган 2004 йилда туғилган болалар ўртасидаги ОФК фестивалида, 1999 йилда туғилган ўсмирлар ўртасидаги мамлакатимиз “Ёшлик” Кубогида, 2014 йили бўлиб ўтган 1998 йилда туғилган ёшлар ўртасидаги Республика биринчилигида, шу йили Тошкент шаҳрида ташкил этилган мамлакатимиз футбол мактаблари ўртасидаги “Наврўз Кубоги-2016” мусобақасида бош совринлаврнинг қўлга киритилиши фикримизнинг исботи. Бундан ташқари, “Насаф” футбол мактаби Ўзбекистонда болалар футболига бўлган эътиборни хорижда ҳам кўз-кўз қилиши эътирофга лойиқ. Бунга 2000 йилда туғилган болалар ўртасида 2014 йили Украинанинг Киев шаҳрида ташкил этилган, Украинада хизмат кўрсатган мураббий Владимир Киянченко хотирасига бағишлаб ўтказилган ҳалқаро турнирда мусобақа бош совринини Қаршига олиб келинганлигини мисол келтириш мумкин. Айни пайтда футбол мактабига украиналик мутахасис Сергей Кучеренко раҳбарлик қилмоқда. Футбол мактабида вақтида “Насаф” жамоасида фаолият юритиб, мураббийлик қилаётган бир қатор тажрибали собиқ футболчилар ёшларга футбол сирларидан дарс бериб келишмоқда. Албатта, бу мураббийларнинг меҳнати ҳам Муҳтарам Президентимиз томонидан муносиб тақдирланган. Масалан, ўтган йили Нурали Султонов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи унвонига сазовор бўлди.

Футбол мактаби фаолиятининг самараси асосий таркиб жамоасига муносиб футболчилар етказиб беришда яққол билинмоқда. Ҳозирги кунда жамоанинг асосий таркиб ўйинчиларига айланган ёш футболчилардан Бобур Абдуҳолиқов, Шароф Муҳитдинов, Азиз Ғаниев, Ислом Рашидхонов, Дилшод Хушбаков, Умид Эргашев ва бошқа ёш футболчилар, ўзларининг чиройли ва мазмунли ўйинлари билан нафақат юртимиз футбол ишқибозлари, балки хорижий мутахассисларнинг ҳам эътиборига тушмоқда. Футбол мактабида таълим олаётган, келажаги порлоқ бундай ёш футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Мамлакатимизнинг турлича ёшлар тоифаси мураббийлари энди тез-тез мазкур футбол мактабига ташриф буюрадиган ва тарбияланувчиларни ўзлари раҳбарлик қилаётган терма жамоаларга таклиф қиладиган бўлишди. Албатта, бу ютуқлар, клубнинг бош менежери Ш.Ярулиннинг  ишни ҳозирги кун талаб даражасида олиб бораётганидан дарак беради.

6_6

Давоми келгуси сонда…

Манба: “Ўзбекистон футболи” газетаси, 02.03.2016 даги 22-сони

Манба: voha.uz
Киритилди: 14:26, 03.06.2016.
Ўқилди: 6960 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.