Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик учрашувидаги рақиби — Канада бугун Озарбойжонга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. Австрияда бўлиб ўтган мазкур баҳсда томонлар дурангга имзо чекишди.
Биринчи бўлим тугаши арафасида Акинделе канадаликларни ҳисобни олдинга олиб чиққан бўлса, 59-дақиқада Назаров пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Канада терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 7 июнь куни Австрияда бўлиб ўтади. Терма жамоамиз эрта, 4 июнь куни Австрияга жўнаб кетди.
Ўртоқлик учрашуви
КАНАДА - ОЗАРБОЙЖОН - 1:1
Голлар: Акинделе, 44 (0:1), Назаров, 58-пен. (1:1)
Озарбойжон: Камран Агаев, Гара Гараев (Раҳмон Гажиев, 90+3), Магомед Мирзабеков, Павел Пашаев, Максим Медведев (С), Эдди Исрафилов (Жошгун Диниев, 80), Дмитрий Назаров (Руслан Абышов, 88), Намик Алескеров (Араз Абдуллаев, 57), Тарлан Гулиев, Агабала Рамазанов, Афран Исмайлов (Руслан Гурбанов, 48).
Канада: Саймон Томас, Деян Якович, Тосейнт Риккетс, Донейл Генри, Майкл Петрассо, Адам Стрейт, Скот Эрфилд, Марсель Де Йонг, Стивен Витория, Тешо Акинделе.