Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Марказий Осиё мамлакатлари 2та мусобақага асос солишди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 3 июнь куни Тошкентда Марказий Осиё футбол ассоциацияси (МОФА)нинг навбатдаги ташқари конгресси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Конгрессда ассоциацияга аъзо мамлакатлар футбол федерацияларининг вице-президентлари ва бош котиблари иштирок этишди. Йиғилиш давомида МОФА аъзолари минтақада футболни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек, ташкилотнинг қўмиталари таркиблари тасдиқланди.

Бундан ташқари, 6та мамлакатнинг эркаклар ўртасида U19 ва аёллар ўртасида U18 мусобақаларини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди. Ушбу турнирларнинг 2016 йилнинг иккинчи ярмида ташкил этилади.

Конгресс давомида делегатлар Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва спорт медицинаси бўйича илмий-тадқиқот марказида бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг январь ойида Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтган ОФКнинг навбатдаги конгрессида Осиёда янги Марказий Осиё футбол ассоциацияси ташкил этилганди. Унга аъзо сифатида Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон ва Афғонистон футбол федерациялари киришди. МОФА марказий сифатида Тошкент шаҳри танланди ва Мираброр Усмонов ташкилот раҳбари сифатида тайинланди.

Манба: ffkr.kg
Киритилди: 18:28, 04.06.2016.
Ўқилди: 23103 марта.
Фикрлар: 54 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8598]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3734]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3666]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3423]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2682]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2127]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1802]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1510]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1458]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик