Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Харобадан чиққан юлдузлар!

Баҳо:
+ | -

Футболда жуда ачинарли ибтидодан порлоқ келажакка йўл олган футболчилар кўп бўлган. Улар шунақанги қийин шароитларда яшаганлигидан ҳали-бери “косаси оқариши”дан умид ҳам қилишмаган бўлса керак. Бироқ “миллионлар ўйини” уларни нафақат бу вазиятдан олиб чиқди, балки уларни шоҳона ҳаётга етаклаб келди. Қуйида шундай футболчилар ҳақида фикр юритамиз.

Диего Армандо Марадона

Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири Марадона кичиккина шаҳарчанинг харобгина уйларидан бирида етти нафар туғишганлари билан биттагина хонада яшаган. Эндигина юришни ўрганаётганда Марадона қоронғуда полдаги ювинди ўрага йиқилиб тушади. Яхшиямки амакиси Сирило уни ушлаб қолади. Қўрқувдан чинқираётган болакайни хавфсиз жойга олиб ўтган амакисининг “Диегито, ташвишлар олдида доимо бошингни баланд кўтар” деган гаплари бўлажак футбол афсонасининг ҳаётдаги шиорига айланади.

Ривалдо

Вақти келиб ўзбек паловини тановвул қилишдек бахтга эришган Ривалдонинг ҳаёти ҳам ҳавас қилгудек даража бошланмаган. Ёшлигада тўйиб овқат емаслигидан тишлари тўкилиб кетган. Ривалдо шунчалар нимжон ва озғин бўлганки унинг спортда эришган ютуқларини Ривалдо ёш пайтида тарки дунё қилиб ғорга кириб кетган биронта ҳамқишлоғига айтишса ишонмаса керак.

Гарринча

Ҳаттоки Ривалдонинг ҳам кумири бўлган Гарринча бошидан кечирганлари уникидан беш баттар. “Қушча” лақаби билан аталган Гарринчанинг отаси спиртли ичимликларга муккасидан кетган эди. Унинг ўзида умуртқаси қийшиқ, ўн оёғи ичкарига кириб кетган ва чап оёғидан бироз узунроқ эди. 14 ёшида маҳаллий заводлардан бирига ишга киради. Худди шу пайтда ичкилик ичишни бошлайди. 19 ёшга кирганда аллақачон уйланган ва бир нафар фарзанди бор эди. Худди шу ёшда “Ботафаго” жамоаси таркибида дебют ўйинини ўтказиб хет-рик қайд этади. Шундан кейин Гарринча фаолиятида шонли даврлар бошланади. Футболчи Бразилия терма жамоси таркибида 50 та учрашув ўтказади. Жамоа атиги бир ўйинда мағлубиятга учрайди. Учта мундиалда қатнашган Гарринчанинг алдамчи ҳатти-ҳаракатлари ва майдонда эркин қушдек ҳаракатлари мухлисларнинг стадионларни тўлдириб туришларига сабаб бўлади. Фаолияти давомида 4 марта бурчак тўпидан гол урган. “Фиорентина” клубига қарши кечган учрашувдаги ҳаракати эса тилларда достон бўлади. Барча рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонни алдаб ўтган футболчи тўпни бўш қолган дарвозага йўллаш ўрнига рақиб ҳимоячилари қайтиб келишини кутади. уларнинг ҳаммасини яна бир марта алдаб ўтиб хумордан чиққанидан кейн гол уради. Уни маҳаллий ишқибозлар “Инсонларнинг қувончи” деб аташарди, майдон ташқарисида эса ичкилик ичаётган ҳолда кўришарди. 1959 йилда маст ҳолда машина ҳайдаётган Гарринча кекса одамни уриб юборади. Орадан ўн йил ўтгач автомобилда кетаётганида юк машинасига бориб урилади. Бу тўқнашув натижасида футболчининг қайнонаси вафот этади. Футболчи 49 ёшида жигар церрозидан вафот этади.

Эктор Кастро

Бу инсоннинг болалиги жуда ачинарли ҳолда кечди. 13 ёшигача футболчи юзини босиб кетадиган ҳуснбузарларга қарши курашгани етмагандек, ўнг билагидан ҳам ажралади. Ёғоч кесаётганида эса ток уради. Шуларга қарамасдан Кастро орзуси рўёби йўлида олға интилаверди. 19 ёшида эса Монтевидонинг етакчи клуби “Насьонал” сафида тўп сураётган ва аллақачон уч маротаба чемпионлик шохсупасига эришган эди. Энг эсда қоларли натижаси эса 1933 йилги “Пенярол” клубига киритган голи эди. Бу натижа орқали жамоаси чемпион бўлганди. “Насьонал” дори-дармонлар қутисига тегиб тўп йўналишини ўзгартиргач “Пенярол”нинг уч футболчиси ҳакамни дўппослашади. Натижара учрашув бош ҳаками ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига майдонга тушган захира ҳаками дарҳол уч безорини майдондан четлатади. Бу воқеадан кейин Кастро миллат қаҳрамонига айланади. 1928 йилги Олимпиада ўйинларида Уругвайликлар ғалабасида асосий ишни бажаради. Жаҳон чемпионати финалидаги Аргентина устидан 4-2 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда тўртинчи гол муаллифига айланади. Уругвай чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири бўлган Эктор Кастрони майдондаги ҳаракатларидан ташқари ичкилик, қиморга муккасидан кетганлиги ва албатта аёлларга ўчлиги билан ном қозонади. Бутсаларини михга илгач Кастро “Насьонал” мураббийи сифатида жамоани 1940-1943 йиллар кетма-кет уч маротаба ва 1952 йили яна бир марта чемпион қилади.

Рикки Отто

Лондоннинг Ист Энд қисми жиноятчилар маркази сифатида танилганди. Рикки Отто шу ерда дунёга келади. Отто тез орада бу ерда яшаш осон эмаслиги тушунади. 18 йил давомида Рикки Оттонинг 17 нафар дўсти ўлдириб кетилади. Турли жиноий тўдаларга қўшилиб кетган Отто 1986 йили қуролли босқинчилик учун тўрт йилга қамалади. Озодликка чиққач уни яна ўша жиноят олами кутиб турганди. Бироқ Отто барини ўзгартиришга қарор қилади. Хатоларидан тўғри хулоса чиқарган Отто “Харрингей Боро” сафида ўйнай бошлайди. Унинг истедодини кўрган “Соузенд Юнайтед” мураббийи Барри Фрай уни ўша пайтдаги рекорд сумма 100 000 фунтга сотиб олишни таклиф қилади. 1994 йили Отто “Бирмингем” бошқарувига келган Барри Фрай билан яна бир марта топишади. Бирмингемликлар Рикки Отто учун ўша пайтдаги клуб тароихидаги рекорд сумма 800 000 фунт сарфлашади. Афсуски, Отто ўша вақтлари Кристоф Жугари каби истеъдодлар рақобатига дош бера олмайди. 2001 йили фаолиятини якунлаган Отто болалик онларини ёдга олади ва полициячи бўлишга қарор қилади.

Лорен

Бу футболчи дарбадарликда ҳаёт кечиришга мажбур бўлади. Унинг дунёга келишининг ўзиёқ бир омад эди. “Арсенал” клуби собиқ футболчисининг отаси Валентин Бисан Этам Экваториал Гвинеяда сиёсатчи бўлган. У ўша пайтдаги мамлакат диктатори бўлган Франциско Масиасни танқид қилади. Ўзининг шафқатсизлиги билан Гитлерга қиёсланаётган Масиас душманларининг барини ўлимга ҳукм қилиши билан танилганди. Лореннинг отаси қилган иш жасорат эди. Бироқ уни қамоққа олишади ва ўлимга ҳукм қилишади. Бироқ бўлажак футболчининг отаси у ердан қочишга муваффақ бўлади ҳамда фарзандлари ва Лорен дунёга келиши арафасида турган ҳомиладор рафиқасини олиб Камерунга қочади. “Агар ўшанда ота-онам қочишмаганда менинг дунёга келишим даргумон эди” деган футболчи бу ҳақида. Бироқ у ерда ҳам оила хавфдан ҳоли эмасди. Шу сабаб улар Испанияга кўчиб ўтишади. Лорен ва унинг 14 нафар туғишган биродарлари Севилянинг харобгина Монтекуинто шаҳарчасига жойлашишади.

Тилмочбек

 

Манба: offsayd.uz
Киритилди: 09:56, 06.06.2016.
Ўқилди: 10881 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.