Қисқа танаффусдан сўнг, бугун миллий чемпионатимиз олий лига жамоалари 11-тур баҳсларини ўтказади. Навоийнинг «Қизилқум» футболчилари мазкур турда Тошкентда «Бунёдкор» жамоаси меҳмони бўлади.
«Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби аъзолари ушбу учрашувни интиқлик билан кутишмоқда. Навоийлик ишқибозлар «Бунёдкор» — «Қизилқум» ўйинини Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида кузатиб боришга қарор қилишган.
— Бугун азонда Навоий шаҳридан юз нафардан зиёд мухлис Тошкент сари йўлга отландик, — дейди «Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби раҳбари Шаҳриддин Ишназаров. — Бугун Европада катта футбол байрами бошланмоқда. Севимли жамоамиз «Қизилқум» пойтахтда «Бунёдкор» футболчилари меҳмони бўлишади. Ишонамизки, футболчиларимиз меҳмонда ўйнашига қарамай чиройли футбол намойиш этиб, биз ишқибозларни хурсанд қилишади. Тошкентдаги учрашув давомида айни пайтда пойтахтимизда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган навоийликлар ҳам сафимизга қўшилишади. Бир сўз билан айтганда, биз бугун «Қизилқум»ни ёлғизлатиб қўймаймиз, мухлисларимиз ўз жамоаси ғалабасига ишонадилар.
Мурожаат учун телефон: +998913337337. Шаҳриддин Ишназаров.
Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» — «Қизилқум» жамоалари учрашуви бугун, яъни, 10 июнь куни соат 19.00 да бошланади. Ўйин Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.