Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: “Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ”

Баҳо:
+ | -

Бугунги “Навбаҳор”-“Насаф” учрашуви якунига еткач одатдагидек учрашув якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

-Учрашувнинг 80-дақиқасигача икки тўп билан олдинда бориб, натижада дурангга эришиш биз учун қониқарли эмас. “Навбаҳор” жамоаси ҳам бугун бизга муносиб қаршилик кўрсатди. Шундан бугунги натижа ҳам ўйинга мос бўлди деб, ҳисоблайман. Жамоамиз ўйинига келадиган бўлсам, бугун биз кутилган ўйинни намойиш эта олмадик. Шу сабаб бугун очко йўқотишга мажбур бўлдик.
Нафақат футболда балки, барча спорт турида омад керак бўлади. Масалан, бугун мезбонлар пенальтидан гол уришганида “Навбаҳор” ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Яна бир бир вазиятга эътиборларингизни қаратаман, энди омадни қаранг, ўша 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, учинчи голни уришга яқин келдик, афсуски бунга дарвоза устуни тўсқинлик қилди. Балки ўша вазият голга айланганида ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйган бўлармидик. Бунда яққол омад “Навбаҳор” жамоси томонида бўлди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, омадга ҳам кўп нарса боғлиқ.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 00:13, 12.06.2016.
Ўқилди: 5010 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик