Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Шацких коллекциясида 50 та футболка бор

Баҳо:
+ | -

Терма жамоамиз тарихидаги энг яхши тўпурар Максим Шацкихнинг турли нашрлар мухбирлари билан суҳбатларда тилга олган эътиборли фикрларини тўпладик. Ўйлаймизки, машҳур футболчимизнинг энг сара фикрларини ёшларимизга ўрнак намунаси сифатида кўрсатсак бўлади.

- Ҳаётда битта нарсага ҳеч қачон кўниколмайман. Бу - феъл-атворимнинг ёшлигимдан қолган бир жиҳати. Менга доимо ўз олдига фақат юқори вазифаларни қўядиган жамоалар ёқади.

- Украина мен учун иккинчи ватан, оилам учун эса уй. Бир танишим шундай деганди: «Агар Киевга бир марта келсанг, бу ердан кетишинг жуда қийин». Умуман олганда, дарҳақиқат, шундай экан.

- Биз «Динамо»да уюшган жамоа эдик. Айтайлик, «Манчестер Юнайтед» билан ўйин олдидан барчамиз сартарошхонага бирга бориб, сочимизни тагидан олдириб ташлаганмиз.

- Умуман олганда, яхши суҳбатдош бўлсам керак. Мисол учун, биринчи марта ташриф буюрган меҳмонга қайси совринни қаерда ва нима учун олганлигим хусусида ўзим маълумот бераман.

- Турли статистик маълумотларни ёқтирмайман. Улар ҳақида доимо дўстларим ёки журналистлар орқали хабардор бўламан. Уйда эса эришган натижаларимни рафиқам қайд этиб боради. Уйимизда менинг совринларим тўпланган бурчак ҳам унинг тасарруфида.

- Футболга нисбатан муҳаббатим бутун ҳаётимга етади. Профессионал фаолияти тугаганидан сўнг ҳеч бўлмаса, ўзи учун югурмаган ёки мини-футболга ошно тутинмаган бирор ўйинчини билмайман. Шунчаки, бирданига кетиш ва бошқа иш билан шуғулланиш жуда қийин. Тўғри, футболни том маънодаги иш, деб бўлмайди. Лекин унда бир қатор маънавий жиҳатлари ҳам бор.

- «Фарзандларинг турадиган жой - сенинг уйинг», деган иборага тўла қўшиламан. Умуман олганда, фарзанд - бу муқаддас инъом. Оилангда чақалоқ дунёга келганида, ўз-ўзидан дунёқарашинг ўзгаради, шу миттигина қалб олдида масъулиятинг катта эканлигини ҳис қиласан.

- Мен учун идеал оқшом - бу рафиқам билан қайсидир денгиз соҳилида ўтириш. Пляж, енгил безатилган стол, шамлар ёруғи... Ҳақиқий романтикман. Ахир ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал.

- Болалигимда Лобановскийни шунчаки, яқиндан кўришни орзу қилардим. Тақдир менга бевосита унинг раҳбарлигида ишлашни насиб этди. У кўп гапирмасди, лекин энг керакли сўзларни айнан зарур пайтда айтарди. Лобановский - ажойиб, бетакрор инсон.

- Ўзимга қаттиққўлман - бу билан барчаси ифодаланмайди. Агар бирор ишни нотўғри бажарсам ёки уддалолмасам, шунчаки «ич-этимни ейман». Яхшиямки, ёнимда рафиқам бор. У шундай дамларда мени азобдан қутқаради.

- 1996 йили Россия ёшлар терма жамоасига таклиф қилишган. Аммо бу таклифни рад этганман. Чунки менинг ватаним - Ўзбекистон.

- Отам-онам мени «Пахтакор» спорт мактабига олиб боришган вақтда дарвозада туришни ёқтирардим. Лекин мураббийлар тез югуришимни кўриб, ҳужумга қўйишган.

- Ёлғонни ёқтирмайман. Айтайлик, бирор нарсани биламан ёки кўрганман, кимдир эса менга унинг умуман тескарисини талқин қилади. Бу эса мени қуюшқондан чиқаради.

- Балиқ овига қизиқаман. Бироқ бунинг учун ҳеч бўлмаса битта дам олиш куни лозим. Кўл ёки дарё бўйида ўтиришни ёқтираман. Энг катта ўлжам - Тошкентда 35 килоли лаққа балиқ ушлаганман. Тўғри, уни сувдан отам олиб чиққан. Ўшанда 12 ёшда эдим. Агар қаердадир каттароқ балиқ овласам, у ерга қайта-қайта боравераман.

- Жиддий жароҳатлар мени четлаб ўтмаган. Қўлимни 2 марта синдириб олганман. «Локомотив»да эса бурнимни синдиришган.

- Коллекциямда 50тача турли футболкалар бор. Лекин ҳеч қачон, ҳеч ким билан либосимни махсус алмаштирмаганман. Бирор-бир ўйинчининг футболкасини олиш учун бутун майдонни чопган кезларим бўлмаган. Одатда рақиб ҳудудидалигимда ўйин тугайди. Шу боис бўлса керак, кўпроқ ҳимоячилар билан футболка алмаштирганмиз. Менда фақат Зидан билан футболка алмаштириш истаги бўлган. Ундайлар юз йилда бир марта туғилади. Коллекциям орасида унинг футболкаси туришини истардим.

Терма жамоамиз либосини эса 55 марта кийган ҳолда 34та гол урган (энг яхши кўрсаткич). Украинадаги ютуқлари чиндан ҳам салмоқли: мамлакат чемпиони (6 марта), кубок эгаси (5 марта), суперкубок эгаси (3 марта), миллий чемпионатнинг энг яхши тўпурари (2 марта).

Фурқат ЮСУПОВ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:09, 16.06.2016.
Ўқилди: 8327 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.