Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Сеск Фабрегас: «Таркибимиз янги, аммо рақобатбардош»

Баҳо:
+ | -

Испаниялик маҳоратли футболчи Сеск Фабрегас FourFourTwo нашрига интервью бериш чоғида «қизил фурия» юлдузларини 2014 йилги жаҳон чемпионатида қандай камситишгани, шу боис Франциядаги турнирда бой берилган обрўни қайтариш ниятида эканликларини билдирди.

- Бразилиядаги жаҳон чемпионати Испания терма жамоаси учун гуруҳ босқичидаёқ якунлангач, жамоа қандай чоралар кўрди?

- Муваффақиятсизликдан ммкон қадар тўғри хулоса ясашга интилдик. Евро саралаш босқичидаги барча учрашувларда ажойиб ўйнаб, ғалабага эришдик (Словакияга 1:2 ҳисобида бой берилган баҳс бундан мустасно). Миллий жамоани кўплаб асосий футболчилар тарк этишди, аммо ёшларда олдинга қадам ташлаш, биз учун нақадар муҳим эканликларини исботлаш учун ажойиб имконият туғилди. Испания бу сафар ёшартирилган таркибда майдонга тушади, аммо сифат асло йўқолмайди. Евро-2016да муносиб иштирок этишимизга ишончим комил.

- Бразилияда нима ўхшамаганди?

- Қатъиятлилик - футболдаги энг муҳим омиллардан бири. Илк ўйинда Голландияга 1:5 ҳисобида ютқаздик. Ваҳоланки, ўша баҳсда дастлаб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётгандик. Қолаверса, Сильвада гол уриш учун жуда қулай имконият пайдо бўлганди. Агар ўшанда Давид тўп киритганида, эҳтимол муваффақиятга эришиб, кейинчалик биздаги қатъиятлилик янада ошармиди... Биз эса фурсатни бой бердик ва Робин ван Перси ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса рақиб бизга нисбатан анча яхши ўйнади. Кўряпсизми, футболда алоҳида жиҳатлар ва ўйинчилардаги ўзига бўлган ишонч муҳим аҳамият касб этади.

- Испания термасининг Евро-2016да аввалги обрўсини тиклай олишига ишоняпсизми?

- Футболда доимо ниманидир исботлашга тўғри келади. Ҳар бир ўйин ва машғулотларда ҳам индивидуал, ҳам жамоавий ўйин борасида ҳамиша энг яхшилардан бири бўлгингиз келади. Ҳозир Испаниядан нима кутиш мумкинлигини ҳеч ким билмайди. Таркибимиз янгиланган - олти ёки етти нафар футболчи бу каби турнирлардаги илк ўйинларини ўтказишади. Аммо жамоа жуда яхши тузилган, рақобатбардош. Қолаверса, бош мураббийимиз ҳам жуда малакали. Францияда ҳаммасини уддалашимизга ишонаман.

- Янги футболчилардан келиб чиқиб, жамоа тактикаси ҳам ўзгардими?

- Бизнинг ўйин услубимизга тўлиқ мос келадиган тактик схема борлигига ишончимиз комил: бу 4-3-3. У ўз кучида қолади. Керакли паллада кичик ўзгаришлар қилишимиз мумкин. Мисол учун, 4-4-2га ўтиш, вингерларни рақиб дарвозасига яқинроқ ҳудудга суриш шулар жумласидан. Мураббий Андрес Иньеста ёки Искони қанотга жойлаштириши мумкин. Ҳаммаси ўйиндаги вазият ва рақибга қараб белгиланади. Аммо асосан 4-3-3 схемасига таянамиз.

- Ҳамма рақибларни бирин-кетин мағлубиятга учратган «Фурия Роха»нинг бир бўлаги, ҳозирги терма жамоанинг энг етакчи футболчиларидан бири эканингиздан хурсандмисиз?

- 18 ёшимда миллий жамоадан биринчи марта чақирув олганимда, термада нақадар муҳим аҳамият касб этишим мумкинлигимни ҳис қилганман. Бу ерда фаолиятимнинг ажойиб дамларини ўтказдим, у ҳамон давом этмоқда. Эндиликда чиндан ҳам катта ёшлилар, нисбатан тажрибали футболчилардан бири ҳисобланаман (Фабрегас ўзининг «қизил фурия» сафидаги 100-ўйинини октябрь ойида Украинага қарши баҳсда ўтказди). Бизнинг ҳозир нималарга қодир эканлигимизни кўриш ҳаммага қизиқ туюлиши тайин. Ўйлашимча, кубокни қаторасига учинчи марта мамлакатимизга олиб кетиш учун барча имкониятларга эгамиз.

Football.ua - С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:35, 18.06.2016.
Ўқилди: 3086 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.