Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Евро-2016. Ирландия Италияни мағлуб этди ва плей-оффга чиқди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионатининг гуруҳ босқичига якун ясалди. "Е" гуруҳида пешқадам бўлиб турган Италия 3-турда Ирландияга имкониятни бой берди.

Антонио Конте бугунги ўйинда асосан иккинчи таркибга ўйин амалиётини берди. Ирландияга ғалаба керак эди ва улар кўпроқ ҳужум ташкил қилишди. Италия ҳар доимгидек яхши ҳимояланди. "Мовий гвардия" ҳаттоки ғалабани қўлга киритиши ммукин эди. Баҳснинг 77-дақиқасида Инсинье жарима майдончаси ташқарисидан берган зарба натижасида тўп устунга тегиб қайтди.

Ўйин сўнгида Майкл О'Нил шогирдлари иккита қулай вазиятга эга бўлишди ва улардан бирини голга айлантиришди. Ҳулаҳан Бонуччидан тўпни олиб қўйди ва уч нафар ирландиялик футболчи ёлғиз Сиригуга қарши чиқиб боришди. Ҳулаҳаннинг зарбасини Сиригу қайтарди. Орадан бир дақиқа ўтиб Уэс Ҳулаҳан етказган узатмани Брэди 11 метрли нуқта устида бош билан дарвозага жойлади. Бу вазиятда Сиригу тўпга чиқишда хато қилди.

Ушбу ғалабадан кейин Ирландия ўз очколарини 4тага етказди ва "Е" гуруҳида 4 очко билан 3-ўринни қўлга киритди. Жамоа нимчорак финалда Францияга қарши баҳс олиб боради.

Евро-2016. "Е" гуруҳи, 3-тур
ИТАЛИЯ - ИРЛАНДИЯ - 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 85 Брэйди.
Италия – Сиригу, Бонуччи, Огбонна, Де Шильо (Эль-Шаарави, 82), Бардзальи, Флоренци, Стураро, Мотта, Бернардески (Дармиан, 60), Дзадза, Иммобиле (Инсинье, 74).
Ирландия – Рэндолф, Даффи, Уорд, Коулмэн, Кио, Хендрик, Макклейн, Маккарти (Хулахан, 77), Брэйди, Мерфи (Макгиди, 70), Лонг (Куинн, 90).
Огоҳлантиришлар: Сиригу (39), Лонг (39), Уорд (73), Бардзальи (79), Дзадза (87), Инсинье (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:51, 23.06.2016.
Ўқилди: 4799 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.