Жейми Варди "Лестер"да қоладиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
"Жамоа Жейми Вардининг вакиллари билан келишувга эришди. Ҳужумчи Англия чемпиони билан янги 4 йиллик шартномага имзо чекади. Умид қиламиз, энди футболчининг бошқа жамоага ўтиши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйилади.
Ҳозирда Жейми бор эътиборини Англия терма жамоаси сафида Евро-2016да муваффақиятга эришишга қаратган. Мусобақа якунлангунга қадар бошқа изоҳ берилмайди", - дейилади "Лестер"нинг баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Лондоннинг "Арсенал" жамоаси Жейми Вардига жиддий қизиқиш билдириб, футболчи учун 20 млн. евро таклиф қилганди.