“Қўқон-1912” – “Шўртан” ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ихтиёр Каримов иштирок этди.
"Авваламбор қўқонлик мухлисларни ғалаба билан табриклайман. “Қўқон-1912” жамоаси бугун иштиёқ билан тўп сурди ва ҳақли ғалабага эришди. Ўзимизнинг жамоамиз борасида шуни айтишим жоизки, футболчиларимиз икки хил ўйин намойиш этишди. Бугунги ўйинни таҳлил қиламиз."