Кириш Регистрация
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта - Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе

Евро-2016да жавлон ураётган Исландияда 23 нафар футболчи қандай топилган?

Баҳо:
+ | -

Бор-йўғи 330 мингга яқин аҳолиси бор деб айтилаётган Исландия терма жамоасининг футбол бўйича Европа Чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётгани кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди.

Миллионлар ўйинига бефарқ бўлмаган кишилар 320 минг одам ичидан 23 та забардаст футболчи топиш мумкин эканлиги борасида қизиқарли баҳс-мунозарага киришиб кетди. Бундай фикрлар орасида 1 миллиарддан кўпроқ аҳолиси бор Хитой ёки Ҳиндистон терма жамоаларининг футболдаги муваффақияти ҳақида гапираётганларни ҳам учратиш мумкин.

Европа Чемпионатида муваффақиятли тўп сураётган 23 нафар футболчи қандай топилгани қуйида ҳисоб-китоб қилинган. Унда аҳолининг умумий сонидан терма жамоага чақирилиши мумкин бўлмаган тоифалар айириб чиқилган.

Умумий яшовчилар

  334.319
Аёллар -170.503
18 ёшдан кичик эркаклар -40.121
35 ёшдан катта эркаклар -85.670
Жуда семиз одамлар -24.775
Моҳир кит овловчилар -788
Вулқон кузатувчилари -321
Қўй боқувчилар (ҳозир айни мавсуми) -2.856
Қамоққа олинган банк менежерлари -23
Бир оёқлилар -189
Кўзи ожизлар -265
Стадиондаги исладиялик мухлислар -8.781
Жамоа шифокори, ошпази ва уқаловчиси -3
Мураббий -1
Қолдиқ 23


Албатта буларнинг бари ҳазил. Исландия терма жамоаси эса бутун дунё кўз ўнгида ҳеч ким билан ҳазиллашмаяпти.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:58, 28.06.2016.
Ўқилди: 10611 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.