Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ла Лига "эл-класико" учун махсус тўпни тақдим этди (Фото)

Баҳо:
+ | -

Ла Лига 2026/27 мавсумидаги икки "эл-класико" учун махсус тўпни тақдим этди.

PUMA ва Ла Лига ҳамкорлигида тайёрланган ушбу тўп фақат "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги икки учрашувда ишлатилади. Унинг дизайнида оқ ва олтин туслар устун бўлиб, "эл-класико"нинг тарихи ва нуфузини ифодаловчи ретро услубдаги элементлар қўлланган.

Махсус тўп илк бор 25 октябрь куни "Spotify Camp Nou"да бўлиб ўтадиган мавсумнинг биринчи "эл-класико"сида фойдаланилади. Баҳс Ла Лиганинг 10-тури доирасида ўтказилади.

Тўп 8 та чоксиз панелдан ташкил топган бўлиб, 1,1 мм қалинликдаги 3D-текстурали полиуретан қопламага эга. Шунингдек, у FIFA Quality Pro сертификатини олган. 

Киритилди: 17:26, 01.10.2026.
Ўқилди: 1161 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик