Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди

Баҳо:
+ | -

«Marca» нашри Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва бош мураббий Жорже Жезуш ўртасидаги можаронинг тафсилотларини маълум қилди.

1. Жорже Жезуш Криштиану Роналду билан суҳбатлашиб, ҳужумчи биринчи ўйинда — Уэльсга қарши (1:0) — ва тўртинчи учрашувда — Норвегияга қарши 4 октябрдаги баҳсда — майдонга тушиши бўйича келишиб олади. Шу пайтгача ҳаммаси режадагидек кечади. Роналду Уэльсга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушади ва 66 дақиқа ҳаракат қилади. У гол ҳам уради, аммо кейинчалик ушбу гол бекор қилинади.

2. Норвегияга қарши иккинчи ўйин (1:2) олдидан Жорже Жезуш қарорини ўзгартиради ва Роналдуга ушбу учрашувда унга таянаётганини, эҳтимол, сўнгги 30 дақиқада майдонга туширишини айтади. Ўйиннинг 51-дақиқасида, ҳисоб 1:1 бўлиб турганида, Эрлинг Холанд гол уради. Роналду чигилёзди машғулотини бошлайди. 54-дақиқада Португалия иккинчи голни урда ва ўйин характери еттинчи рақамли футболчини майдонга тушириш имконини бермайди — жамоага натижани сақлаб қолиш керак бўлади. Роналду қарийб 30 дақиқа давомида машғулот ўтказади, аммо майдонга тушмайди ва стадионни норози ҳолда тарк этади.

3. Роналду учинчи ўйин олдидан машғулот ўтказиб, кейин меҳмонхонага қайтиб кетади. Сешанба куни у Данияда жамоа билан биргаликда машғулот ўтказмайди ва шериклари машғулот олиб бораётган пайтда меҳмонхонага йўл олади. Ҳужумчи мустақил равишда тренажёр залида шуғулланади.

4. Жезушнинг матбуот анжуманида айтган гаплари Роналду учун сўнгги томчи бўлади. Ҳужумчи мураббийининг сўзларини эшитади, аммо унинг «бу 10, 15 ёки 20 сония давом этадиган ҳафсаласи пир бўлиш ҳолати», деган изоҳи Роналдуни ишонтирмайди. Шундан сўнг Роналду жамоа билан машғулот ўтказиш ўрнига терма жамоа қароргоҳини тарк этади.

Аввалроқ Роналду бош мураббий Жорже Жезуш билан ўрталарда можаро йўқлигини айтганига қарамай, миллий жамоа машғулотини тарк этган эди.

Португалиянинг қатор ОАВлари Роналду миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ниятида эканини хабар қилди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:48, 01.10.2026.
Ўқилди: 1795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик