Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Евро-2016. Бугун чорак финал баҳслари бошланади

Баҳо:
+ | -

Францияда ўтаётган Европа чемпионатида бугун чорак финал баҳсларига старт берилади. Ярим финал йўлланмаси учун Польша ва Португалия терма жамоалари майдонга чиқишади.

Ҳозирда Польша терма жамоасининг муваффақиятли ўйинлари туфайли мамлакатда ҳақиқий байрамона муҳит ҳукм сурмоқда. Ўйинчиларнинг ўзларига бўлган ишончи ортиб, улардаги яхши кайфият сезилмоқда. Навалка шогирдлари ҳимояда яхши ўйин кўрсатаётган энг яхши жамоалардан бири бўлиб турибди (жамоа 4та ўйинда битта гол ўтказиб юборди). Шунингдек, жамоанинг ҳужумдаги ишлари ҳам ёмон эмас. Ҳамма гап футболчиларнинг қанчалик тикланишга улгурганида. Польшаликлар Швейцарияга қарши 120 дақиқалик ўйинда иштирок этишди. Ўшанда терма жамоа рақибга нисбатан 2 кун камроқ дам олганди. Ҳозир эса вазият бошқача.

Хорватларга қарши ўйинда Португалия яхши ҳимояланди. Терма жамоа бош мураббийи Сантуш ярим ҳимоячиларни ромб шаклида жойлаштирган ҳолда 4-4-2 тактик схемасидан фойдаланмоқда. Захирадан майдонга тушган Ренату Санчеш ўйинга ажойиб қўшилиб кетди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шу боис у бугунги баҳсни асосий таркибда бошлаши мумкин. Шунингдек, Роберт Левандовски бошчилигидаги ҳужумчиларни тўхтатиш учун Жозе Фонте ҳам илк дақиқалардан майдонга тушиш керак. Португалия босим остида ўйнаётган бўлса-да, ўз кучига ишонади ва ярим финалга чиқиш учун фаворит ҳисобланади.

Ўйин Тошкент вақти билан тунги 00:00да бошланади. Учрашувдан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияни Stadion.uz'да кузатиб боришингиз мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:12, 30.06.2016.
Ўқилди: 5266 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [13490]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [12096]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [6847]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [6687]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5194]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [3333]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2289]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2163]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [2061]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [2038]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.