Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Евро-2016. Португалия — дастлабки ярим финалчи!

Баҳо:
+ | -

Францияда давом этаётган Европа чемпионатининг дастлабки ярим финалчи жамоаси аниқланди. Португалия терма жамоаси пенальтилар сериясида Польшани мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг дебюти польшаликлар учун омадли келди. Гросицки чап қанотдан бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Левандовски аниқ зарба билан ҳисобни очди.

Тенг кечаётган ўйиннинг биринчи бўлимида португаллар ҳисобни тенглаштиришди. Ренату Санчеш 18 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Тўп рекошет ҳолатди бурчакка бориб тушди.

Баҳс давомида хавфли вазиятлар бўйича устунлик Португалия томонида бўлди. Жумладан, Роналду жуда кўп вазиятларга эга бўлди, аммо улардан фойдалана олмади. Пенальтилар сериясида омад Сантуш шогирдларига кулиб боқда. Руи Патрисиу польшалик Блашчиковскининг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Фабиански эса португалияликларнинг бирорта зарбасини бартараф эта олмади.

Натижада Португалия терма жамоаси Евро-2016да кетма-кет бешинчи ўйиннинг асосий вақтида дуранг ўйнади ва ярим финалга йўл олди.

Евро-2016, чорак финал
Польша – Португалия 1:1 (1:1, 0:0, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 3:5
Голлар: 1:0 – 2 Левандовски, 1:1 – 33 Саншеш.
Польша – Фабианьски, Глик, Енжейчик, Пишчек, Паздан, Блашчиковски, Крыховяк, Мончиньски (Йодловец, 98), Гросицки (Капустка, 82), Левандовски, Милик.
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Элизеу, Соареш, Фонте, Саншеш, Вильям Карвалью (Данилу Перейра, 96), Нани, Адриен Силва (Моутинью, 74), Жоау Мариу (Куарежма, 80), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Енжейчик (42), Глик (66), Адриен Силва (70), Капустка (89), Вильям Карвалью (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:45, 01.07.2016.
Ўқилди: 19852 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.