Кириш Регистрация

Зидан: "Месси учун 100 марта овоз берган бўлардим"

Баҳо:
+5 | -

Зинедин Зидан 39 ёшда бўлишига қарамай, Лионель Мессининг юқори даражада ўйнашда давом этаётгани ниҳоятда ҳайратланарли эканини таъкидлади. Собиқ «Реал» бош мураббийи аргентиналик футболчининг «Олтин тўп» учун асосий даъвогар бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

«Мен Месси учун 100 марта овоз берган бўлардим. Одамлар 39 ёшда ҳам дунёнинг энг яхши футболчилари қаторида қолиш қанчалик ақл бовар қилмас натижа эканини тушунишмаяпти», — деди Зидан.

У Мессининг «Олтин тўп»ни яна бир бор қўлга киритишидан ҳайрон бўлмаслигини айтди. Зиданнинг фикрича, футболдаги энг буюк футболчи ким экани ҳақида ҳали ҳам шубҳа қиладиганлар бу спортни етарлича тушунмайди.

«Агар кимдир ҳали ҳам GOAT ҳақида шубҳа қилаётган бўлса, очиғини айтсам, у инсон футбол жамоатчилигига тегишли эмас», — дея қўшимча қилди Зидан.

Киритилди: 09:55, 09.09.2026.
Ўқилди: 3309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик