Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Лионель Месси ЖЧ-2018да ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган Лионель Месси 2018 йилда Россияда бўладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда футболчининг яқин дўсти, Аргентина терма жамоаси массажчиси Марсело Д'Андреа 90min.com сайтига берган интервьюсида хабар берган.

"Лео 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Менда бу борада ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ҳозирда биз уни бироз муддатга тинч қўйишимиз керак. Ишончим комил, у терма жамоани яхши кўради. Месси ўз мамлакати учун қўлидан келган барча ишни қилади", — деди Марсело.

"Месси терма жамоадаги фаолиятини тугатишини ҳеч ким билмаганди. Унинг ўзи ҳам бу ҳақда ҳеч нарса демаганди. Финалда ютқазганимиз унга кучли зарба бўлди. У менинг энг яқин дўстим. Унинг ўша пайтдаги ҳолатини кўриш оғир эди", — дея қўшимча қилди Д'Андреа.

Унинг сўзларига Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Карлос Тевес ҳам қўшилди.

"Биз Мессини ўз ҳолига қўйишимиз керак. У чарчади. Бу нормал ҳолат. У терма жамоадан ҳам чарчаган. Унга вақт беришимиз керак. Шубҳасиз, Лео терма жамоага керак. Орадан бироз вақт ўтганидан кейин, Аргентина футбол федерацияси ишларни тўғри йўлга қўйиб олганидан сўнг, балки Месси терма жамоага қайтар. Биз уни кутамиз", — дейди Тевес.

Эслатиб ўтамиз, Америка кубоги-2016 финалида Чилига қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейин (0:0; пенальтилар бўйича - 2:4) Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:54, 03.07.2016.
Ўқилди: 18082 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.