Football.ua ва Grants компанияси Испания термаси етакчиси Хавьер Эрнандесга тегишли ёрқин цитаталарни эътиборингизга ҳавола қилади.
Англия - футбол бешиги, унинг юраги ва қалби. Агар бизда МЮ»| «Арсенал»|«Ливерпуль» мухлислари бўлганида, 20та Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлардик!
Мен газета ўқишни ёқтираман. Футбол ҳисобига яшайман, шундай экан, атрофимда нима бўлаётганини билишим шарт.
Бернабеудан кетганимдан сўнг, Икер Касильясдан қуйидаги мазмундаги СМС олдим: «Бу гол учун сени ҳеч қачон кечирмайман...».
11 яшарлигимда Ла Масияда шуғулланишни бошладим. Ўшандаёқ «Барселона»дан бошқа клубда тўп суришим мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмасдим.
Тўпни қабул қилишдан олдин уни нима қилишингни билишинг керак.
Мухлислар чиройли футболни, спектаклни кўришни исташади - «Барселона» эса буни уларга намойиш қилмоқда.
Ибица - бу кўплаб футболчилар мириқиб дам оладиган жой. Агар у ерга ёзда борсанг - жаҳонга машҳур мусиқа ва кино юлдузларини учратасан, ҳеч кимнинг аллақандай футболчи билан иши бўлмайди.
Агар жамоага нимадир бўлган бўлса, аввало мураббийни ишдан олиб ташлашади. Ахир 25 нафар футболчини йўқотгандан кўра бу осонроқ-да.
Мен ёқтирган ўйингоҳ - Олд Траффорд, у ерда Чемпионлар Лигасидаги дебютимни ўтказганман. Бежизга уни «Орзулар театри» деб аташмайди-ку.
Пуллар - мен учун ўта муҳим нарса эмас, ахир мен болалигимдан «Барселона»нинг мухлисиман.
Сўнгги 15-20 йилда мен учратган энг мукаммал ярим ҳимоячи сўзсиз - Пол Скоулз.
Тўп кимда бўлса - ўйинни у бошқаради.
Муҳими - натижа эмас, ўрганишга иштиёқдир. Доим ниманидир яхшилаш имкони бўлади, чунки эришилганига қаноат қилиш таназзул сари илк қадамдир.
Мен янада тезроқ ҳаракатланишни хоҳлайман. Аммо жисмоний имкониятларим чекланган, шундай экан бошни ишлатишга тўғри келди.
Лео Месси - тарихдаги энг яхши ўйинчи, Пеле, Марадона ёки Кройффдан ҳам аъло.
Балки, Пол Скоулз билан бирга ўйнамаганимдан афсусланарман. Аммо у ҳеч қачон «МЮ»ни ташлаб кетишни истамаган, худди мен «Барса»дан кетмаганим каби.
«Селтик» ўйингоҳидаги муҳит мен кўрганларим орасида энг яхшиси эди. Ҳа, «Ливерпуль», «МЮ» ёки «Реал»нинг қўллаб-қувватловчилари ҳам ёмон эмас, аммо, барибир, Шотландиядаги муҳит энг аълоси.
«Селтик» худди «Барселона» каби - оддий футбол клубидан каттароқ. Бу маданият, ҳамжамиятлар рамзлари ҳамдир. Улар эса доим ҳам ўз мамлакатларида қўллаб-қувватланмаган.
Футболнинг икки типи мавжуд: «физик» футбол ва футболдаги иқтидор.
Андрес Иньеста - майдондаги энг яхши «рақсдаги ҳамроҳимдир».
«Барса»дан қачонлардир кетганимда Англияда тўп сурардим.
Футзалда ўйинчи иқтидорли ёки йўқлиги дарров маълум бўлади. Сиз унинг ўйинидаги энг майда жиҳатларни, тактикани қандай тушунишини дарров илғайсиз.
Ҳурмат ва тарбиялилик - сен йўқотишинг мумкин бўлган сўнгги нарсалардир.
Мен - футбол романтигиман, худди Йоханн Кройфф сингари. Биз кўзларни қувонтирадиган ҳужумкор футболни ёқтирамиз.
Футболдаги натижа - ҳақиқий фирибгар. Сиз яхши ўйнашингиз мумкин, вазиятларга ҳам эга бўларсиз, бироқ ғалаба қозонолмайсиз.
Мен ТВ-шоуни унчалик кўп томоша қилмайман. Футбол ёки яхшигина кино томоша қилиш орқали енгил тортаман.
Оддий одамлар хато қилишади, даҳолар эса бошқаларнинг хатоларидан хулоса чиқаришади.
Иньеста - Испаниядаги энг яхши футболчи, унда ҳамма фазилатлар бор.
Менга «Уэмбли»да ўйнаш ёқади. Бу нафақат «Барселона», балки бутун футбол учун мақбул жой.
ИлёсбеК тайёрлади