Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

АК-2016 белгиси

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бордир, АҚШ мезбонлигида ўтган Америка кубоги турнири салгина кутилмаган натижа билан хотима топди. Яъни чилилик футболчилар финалда айни пайт жуда яхши спорт формасида эканлиги айтилган Аргентина термасини мағлубиятга учратиб, кетма-кет иккинчи бора бош соврин соҳибига айланишди. Боз устига, чемпионлик масаласига ойдинлик киритиб берган пенальтилар сериясида Лионель Месси хатога йўл қўйди. Шунга қарамай, Soccer.ru сайти турнирнинг рамзий терма жамоасини шакллантиришда айнан финалчиларга кўпроқ эътибор қаратди.

Дарвозабон

Клаудио Браво (Чили)

«Барселона» голкипери ҳақли равишда турнирнинг энг яхши дарвозабонига аталган соврин соҳиби бўлди. Браво бутун гуруҳ босқичини барча жамоадошлари каби янги бош мураббий Хуан Антонио Пиццининг талаблари моҳиятини тушунишга сарфлади, чоғи. «Плей-офф» раундига ўтилгач эса, Чили терма жамоаси шундай футбол кўрсата бошладики, бутун дунё ёқимтойига айланди-қўйди. «Ла Роха» сардори ва рамзи бу ўйинларнинг барчасида ўз дарвозасини «қулф» ҳолатда сақлаб турди. Ҳал қилувчи ўйиннинг ҳал қилувчи палласида эса Лукас Биглиянинг «нуқта»дан тепган тўпини қайтариб, бечора Лео Мессининг терма жамоа билан ҳам ниҳоят нимадир ютиш ҳақидаги орзуларини яна чилпарчин қилди.

Ҳимоячилар

Жан Босежур (Чили)

Вақтида Англиянинг «Уиган» жамоасида ном қозонган Жан ҳозирда Чили миқёсидаги афсонавий клуб - «Коло-Коло» шарафини ҳимоя қилмоқда. Босежур бутун АК-2016 давомида ўз жамоасида мотор вазифасини бажарди. Яъни чилиликлар ҳимоя чизиғига бировни яқинлаштирмасликка уринди. Петальтини ўта совуққонлик билан тепгани эса, унинг дейлик, ўша тан олинган Артуро Видалдан фарқли ўлароқ, асаб бобида ҳам анча мустаҳкам эканлигидан далолат. Эсласангиз, аввалги «Копа Америка» Маурисио Исланинг «бенефиси»га айланганди, бу сафар  шундай бахт фахрий Босежурга насиб этди.

Николас Отаменди (Аргентина)

Аргентиналиклар 6та ўйинда ўз дарвозаларидан атиги 2 марта тўп олиб чиқишди. Бунда табиийки, ҳимоя чизиғининг хизмати катта. Хусусан,  Отамендига тўхталсак, у Эсекьель Гарайнинг йўқлигини билдирмай, Фунес Мори билан ажойиб тандем ҳосил қилди. «Манчестер Сити» ҳимоячиси шунинг баробарида узоқ вақт юқори савияда ўйнай олиши мумкинлигини исботлади. Хуллас, Николас етакчилигидаги ҳимоя гуруҳи турнир давомида атиги 2 марта ожиз қолди - 1-турда чилиликлар ва чорак финалда венесуэлаликларга қарши кечган баҳсларда. Жамоа кипери Серхио Ромеро ажойиб статистика учун аввало, айнан Отамендига раҳмат айтиши керак.

Кристиан Рамос (Перу)

Перу термаси ўйиннинг асосий вақтида бирор марта енгилмай туриб, турнирни аламли тарзда тарк этди. Риккардо Гареки шогирдлари 4та ўйинда 2тагина гол қўйиб юборишди, қолаверса, перулик ҳимоячилар фақат эквадорлик рақиблари олдида ожиз қолишди. «Хуан Аурич» жамоаси вакили Кристиан Рамос эса аргентиналик мутахассис йўлга қўйган орқа чизиқда асосий устундек кўринди. Тажрибали Альберто Родригес билан жуфт шаклида ҳаракатланган Рамос ўз потенциалини борича намоён қилди. Кристианнинг ақлли ўйинларини назарда тутиб, баралла айтиш мумкин - унинг учун нисбатан кучлироқ жамоага ўтиш вақти аллақачон келди.

Сантьяго Ариас (Колумбия)

Голландиянинг ПСВ жамоаси вакили  Америка майдонларида беназир ўйин кўрсатди. Ҳимояда ўта мустаҳкам ва ишончли туриш баробарида вақтида ҳужумга қўшилиш... Хуллас, колумбияликларнинг ярим финалда Чили термаси олдида ожиз қолишганида,  Ариаснинг мутлақо айби йўқ. Дейлик, ўша ўйинда 2та тезкор гол қабул қилингач, Колумбия термасидан биринчи бўлиб, айнан Сантьяго уйғонди ва бирдан ҳужумда нимадир кўрсатишга урина бошлади. Тўғри, Ариас якунда турнирдаги иштирокига ёқимсиз тарзда нуқта қўйди. Яъни 3-ўрин учун кечган ўйиннинг охирги дақиқаларида рақиби Майкл Ороско билан «тўқнашув» оқибатида қизил карточка олди ҳамда Америка кубогидан нисбатан вақтлироқ чиқиб кетди.

Ярим ҳимоячилар 

Хосе Педро Фуэнсалида (Чили)

Маҳаллий чемпионатда ўйновчи бу футболчи турнир арафасида ҳам кўпчилик учун мутлақо нотаниш эди. Чилиликлар устози Хуан Антонио Пицци эса бошидан Фуэнсалидага катта ишонч билдирди, худди Эдсон Пучга имконият бергани каби. «Универсидад Католика» ярим ҳимоячиси бунга жавобан нафақат ўз позицияси, балки хоҳ ҳимоя, хоҳ ҳужумда ҳам фаоллик кўрсатди. Қисқаси, у ўз ҳаракатлари билан кўплаб мутахассислар нигоҳига тушди. Дейлик, Колумбия термасига қарши кечган ярим финал ўйинида иккинчи голга айнан Хосе Педро муаллифлик қилиб, жамоадошларига руҳий устунлик бағишлади.

Чарльз Арангис (Чили)

Чили терма жамоаси ўрта чизиғидаги мотор. «Шаҳзода» (Чилида Чарльзни шундай эркалашади) ўтган йили «Байер» ўйинида орттирилган оғир жароҳатдан сўнг эндигина катта футболга қайтганди. Муҳими, Арангис орада анча вақт мажбуран дам олганига қарамай, худди аввалги мусобақада бўлгани каби яна энг яхши фазилатларини намо-йиш этди. Аниқроқ айтсак, Чарльз нафақат рақиб жамоалар ҳужумини бузиш ишлари, балки яна Чили термасининг олдинга ўтишида ўта фойдали ҳаракатланди. Колумбияликлар дарвозасига урган ғалаба голи эса торт устига безак бўлди, гўё. Зеро, жамоанинг финалга йўл олишига ишонч баланд эмасди. Яъни «Ла Роха»нинг энг ашаддий фанатларигина ижобий натижага ишонишган, қолганлар эса фақат умидвор эдилар.

Хавьер Маскерано (Аргентина)

Бутун турнир мобайнида Аргентина термаси ярим ҳимоясини айнан  Маскерано бошқарди. Бироқ майдонда доимо 200 фоиз куч сарфлайдиган тажрибали футболчи финалда яна мағлубликни тан олди. Шу жойда Месси хатосидан сўнг «нуқта»га яқинлашиш масъулиятини айнан Маскерано ўз бўйнига олганию, зарбани мукаммал ижро этганини ҳам айтиш керак. Фахрий футболчи миллий жамоадаги фаолиятини якунлайдими ёки йўқ - бу ҳозирча номаълум. Бироқ гап-сўзларга таяниб айтсак, «темир митти сардор» бутсаларини михга илиш ҳақида ўйлаётган экан.

Алексис Санчес (Чили)

Якунда турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Алексис аслида Панама термаси билан баҳсдагина ўйнай бошлади, гўё. Чунончи, мазкур учрашувда ҳаммаси довга тикилганди. Хуллас, Варгас билан жуфтлик ҳосил қилган Санчес ўз жамоасига тинмай хавфли жарима зарбалари ишлаб бериш орқали доимий эътиборда турди. Бошқача айтганда, «Арсенал» форварди тиним билмаслиги ва жонкуярлиги билан асосий индивидуал совринга ҳақли эканлигини тўла-тўкис исботлади. Ҳаттоки, финал ўйинида ҳаракатни давом эттириши қийиндек туюлган лаҳзаларда ҳам охиригача чидади ва Франсиско Сильва билан алмаштирилганидан ке-йингина майдонни оқсоқланиб тарк этди.

Ҳужумчилар

Лионель Месси (Аргентина)

«Барселона» етакчиси турнирда ажойиб статистика қайд этди: 5та гол } 4та самарали узатма. Месси финал ўйинида ҳам шерикларининг гол уришлари учун бор имкониятларини ишга солди, аммо  «кичкинтой»нинг уринишлари зое кетди. Леонинг Артуро Видалнинг хатосидан кейин пенальтидан фойдаланолмагани эса ҳақиқий фожеа бўлди. Унинг бу омадсизликдан қаттиқ эзилаётгани шундоқ кўриниб турди. Франсиско Сильва охирги зарбани муваффақиятли ижро этганидан сўнг эса Мессига қарашнинг ўзи оғриқ уйғотди. У ҳаттоки, ҳаяжонлангани ва сиқилганиданми, Аргентина терма жамоаси либосини бошқа киймаслигини айтди.

Эдуардо Варгас (Чили)

Германиянинг «Хоффенхайм» клуби ҳужумчиси билан ғаройиб ҳодисалар рўй беряпти. Варгас клуб миқёсида биргина «Универсидад де Чили»да яхши тўп сурган (Чили миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаоли бошқарувида). Бироқ бошқа клубларда ўйнашдан кўра, захирада кўпроқ ўтирган. Нима бўлишидан қатъий назар, «Варгитос» терма жамоада шериклари ва бош мураббий томонидан кучли қўллаб-қувватлашни ҳис этадими, майдонга тушганида, 100 фоиз куч сарфлайди. Қаранг, Варгас худди Чилида ўтган аввалги турнирда бўлгани каби яна энг яхши тўпурарга айланди. Тўғри, ўшанда бош мукофотни перулик Хосе Паоло Герреро билан бўлишиб олганди. Энди эса рақиблар дарвозасини 6 марта ишғол қилиб, яқин таъқибчиси Лео Мессини битта голга ортда қолдирди ва «Олтин бутса»га ёлғиз ўзи эга чиқди.

Мураббий

Хуан Антонио Пицци (Чили)

Испаниялик мутахассис жамоа бошқарувини тасодифан қўлга олди. Яъни аввалги бош мураббий Хорхе Сампаоли олдинги турнирнинг мукофот пули бўйича келишолмай, жамоадан кетгач, чилиликлар Пиццини синов тариқасида таклиф этишди. Испан мураббийининг номзоди бошида ишончли кўринмаган бўлсада, кейинчалик барчаси изга тушди. Яъни асосий таркиб ва жамоа ўйин схемасини аниқлаб олган Хуан Антонио футболчиларнинг бор куч билан ўйнашларини таъминлай олди ва бу якунда натижа берди - Америка кубогидаги ғалаба мисолида.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:51, 08.07.2016.
Ўқилди: 8811 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.