Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

"Қўқон-1912"нинг тўрт дебютанти

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” жамоаси ёш футболчиларни кашф этиш борасида самаралли ишларни амалга оширмоқда. Жамоамиз сафида йилдан-йилга янги номлар пайдо бўлмоқда. Ушбу анъана бу мавсумда ҳам давом эттирилди. Биринчи давра якунларига кўра, тўрт нафар ёш футболчи Олий лигада дебют учрашувини ўтказишди.

Қўқон футболининг келажаги сифатида эътироф этилган Иқбол Маликжонов биринчилардан бўлиб кучлилар сафида дебют қилди.

2 апрель санаси Иқбол Маликжонов ҳаётида учмас из қолдирди, десак муболаға бўлмайди.  “Андижон”га қарши кечган баҳсда ёш футболчимиз Олий лигадаги дебют учрашувини ўтказди. Ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганида Носир Отақўзиев ўрнига майдонга тушган Маликжонов жамоамизда ўз дебютини нишонлаган навбатдаги футболчи сифатида тарихдан ўрин олди.  Айтиш жоизки, унинг дебюти омадли келди. Вакилларимиз дербида “Андижон”ни доғда қолдиришга эришишди. Ёш футболчимиз ушбу ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

Кейинчалик ёш футболчимиз бир неча марта асосий таркибда майдонга тушишга эришди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси саналган Ойбек Рустамов учун ҳам ушбу мавсум омадли келди. 19 ёшли футболчи мунтазам равишда терма жамоадан таклиф олиш билан биргаликда Олий лигада дебют учрашувини ўтказди. Айни дамда Рустамов жамоамизнинг етакчиларидан бири бўлиб турибди.

“Олмалиқ”қа қарши кечган баҳсда Авазхон Маматжхўжаев кучлилар сафида биринчи ўйинини ўтказди. Бундан ташқари, ёш ярим ҳимоячимиз Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги “Бухоро” билан бўлган учрашувда ҳам асосий таркибда майдонга тушди.

Шунингдек, 5 июль куни бўлиб ўтган ўйинда Достон Мелиқўзиев ҳам асосий таркибдаги илк ўйинини ўтказди. Бу орқали Мелиқўзиев кучлилар сафида дебют қилди.

Ўйлаймизки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Қўқон иқтидорли футболчилар макони. Иккинчи даврада ҳам жамоамиз сафида мана шундай ёш ўйинчиларнинг порлаб чиқишига ишонамиз.

. Жамоамиз сафида йилдан-йилга янги номлар пайдо бўлмоқда. Ушбу анъана бу мавсумда ҳам давом эттирилди. Биринчи давра якунларига кўра, тўрт нафар ёш футболчи Олий лигада дебют учрашувини ўтказишди.

Қўқон футболининг келажаги сифатида эътироф этилган Иқбол Маликжонов биринчилардан бўлиб кучлилар сафида дебют қилди.

2 апрель санаси Иқбол Маликжонов ҳаётида учмас из қолдирди, десак муболаға бўлмайди.  “Андижон”га қарши кечган баҳсда ёш футболчимиз Олий лигадаги дебют учрашувини ўтказди. Ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганида Носир Отақўзиев ўрнига майдонга тушган Маликжонов жамоамизда ўз дебютини нишонлаган навбатдаги футболчи сифатида тарихдан ўрин олди.  Айтиш жоизки, унинг дебюти омадли келди. Вакилларимиз дербида “Андижон”ни доғда қолдиришга эришишди. Ёш футболчимиз ушбу ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

Кейинчалик ёш футболчимиз бир неча марта асосий таркибда майдонга тушишга эришди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси саналган Ойбек Рустамов учун ҳам ушбу мавсум омадли келди. 19 ёшли футболчи мунтазам равишда терма жамоадан таклиф олиш билан биргаликда Олий лигада дебют учрашувини ўтказди. Айни дамда Рустамов жамоамизнинг етакчиларидан бири бўлиб турибди.

“Олмалиқ”қа қарши кечган баҳсда Авазхон Маматжхўжаев кучлилар сафида биринчи ўйинини ўтказди. Бундан ташқари, ёш ярим ҳимоячимиз Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги “Бухоро” билан бўлган учрашувда ҳам асосий таркибда майдонга тушди.

Шунингдек, 5 июль куни бўлиб ўтган ўйинда Достон Мелиқўзиев ҳам асосий таркибдаги илк ўйинини ўтказди. Бу орқали Мелиқўзиев кучлилар сафида дебют қилди.

Ўйлаймизки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Қўқон иқтидорли футболчилар макони. Иккинчи даврада ҳам жамоамиз сафида мана шундай ёш ўйинчиларнинг порлаб чиқишига ишонамиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 18:25, 09.07.2016.
Ўқилди: 3246 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.