Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Эммануэль Пети «Ювентус» ва «учранглилар» футболчиси Поль Погбани танқид остига олди.
«100 млн фунт деяпсизми... Мен учун бу ҳавога совурилган пуллар.
Погбанинг келажаги порлоқ, аммо у бошқа жамоага ўтишга шошилмагани маъқул. Унинг атрофида кўтарилаётган шов-шувлар менга ёқмаяпти. Биз уни суперюлдуз сифатида кўкка кўтаряпмиз, аммо, назаримда, у ҳали бундай футболчи эмас. У ҳали Чемпионлар лигаси ва миллий терма жамоа даражасига кўтарилмади. Ишончим комил, у бундай савияга кўтарилади, аммо ҳали бунга эрта.
Агар у "Реал"га керак бўлганида, улар футболчи учун керакли маблағни сарф қилган бўлишарди, аммо "Мадрид" Погба учун "МЮ" билан курашишни истамади. Бунинг ўзига яраша сабаби бор», - деди Пети.













